Latest news

00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  0 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  2 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  24 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7

Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди News

Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Андижон" — "Қўқон-1912" ўйини бўлиб ўтди.

"Андижон" — "Қўқон-1912" - 3:0  

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Амир Галеев, Даниил ЯценкоУмиджон Раҳимжонов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Дамир Темиров 51, - 1:0 (Саидумархон Саиднуруллаев). Дамир Темиров 80, - 2:0 (Отабек Жўрақўзиев). Исломбек Маматказин 90+4, 3:0.

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 8.Шахзод Азмиддинов (4.Исломбек Маматказин, 74), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 11.Отабек Жўрақўзиев (7.Исмаил Акинаде, 83), 13.Сардор Азимов (с), 18.Дамир Темиров (41.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 83), 23.Дониёр Абдуманнопов (99.Муҳаммадали Усмонов, 86), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарходжон Соҳибжонов, 83)

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 14.Абдураҳмон Комилов, 22.Усмонали Исмоналиев, 88.Шохжаҳон Ёрқинбоев, 

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 7.Шота Гвазава, 9.Жавоҳир Ҳусанов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 53), 10.Шохруҳ Гадоев (20.Иқболжон Маликжонов, 72), 17.Клейди Датси, 19.Шаҳзод Акрамов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (14.Жасур Холтўраев, 66)

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 21.Мухриддин Пазилдинов, 23.Аброр Каримов, 30.Иброҳимжон Мухторов

Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов 67, Шаҳзод Азмиддинов 72. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. Ўйин тугади! "Андижон" - "Қўқон-1912" 3:0

90+4. ГОЛ! Исломбек Маматказин чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади 3:0. 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди 

88. ЗАРБА! Усмоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Исақов тўпни ушлаб олди 

86. Ўзгариш. "Андижон". Абдуманнопов ўрнига Усмонов тушди 

83. Ўзгаришлар. "Андижон". Абдуманнонов, Темиров ва Жўрақўзиев ўрнига Соҳибжонов, Мирқодиров ва Акинаде тушди

80. ГОЛ! Отабек Жўрақўзиев билан девор услубида ўйнаган Темиров жарима майдони ичидан гол урди ва дублга эришди - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

75. УХХ! Отабек Жўрақўзиев қулай вазиятдан фойдалана олмади

74. Ўзгариш. "Андижон". Азмиддинов ўрнига Исломбек Маматказин тушди 

72. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Гадоев ўрнига Маликжонов тушди

72. Огоҳлантириш. "Андижон". Шаҳзод Азмиддинов 

70. ЗАРБАААА! Клейди Датсининг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Токотаев яна катта саҳнага чиқди! Суперсейв!

67. Огоҳлантириш. "Андижон". Дониёр Абдуманнопов 

66. ЗАРБА! Муҳаммаданас Ҳасановнинг чап оёқда йўллаган аниқ зарбасидан кейин Токотаев тўпни ушлаб олди! 

66. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Салимов ва Ҳайдаров ўрнига Абдураҳимов ва Холтўраев тушди 

64. Зарба! Дастлаб Жўрақўзиев зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Абдуманнопов дарвозага йўллади, ноаниқ 

62. ЗАРБАААА! Дониёр Абдуманноповнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Исақов жамоасини муқаррар голдан қутқарди! 

55. Зарба! Ҳасановнинг фаоллигидан кейин Ҳайдаров дарвозага боши билан зарба берди, Токотаев осонгина тўпга эга чиқди 

55. Зарба! Абдуманноновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Жўрақўзиев дарвозага йўллади, Исақов ўз ўрнида! 

53. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жавоҳир Ҳусанов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов тушди

51. ГОЛ! Ўнг қанотда Саиднуруллаев узатган тўпни Дамир Темиров жарима майдони ичида тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.  ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

46. Иккинчи бўлим бошланди!



45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. Алишер Салимовнинг жаримадан узатган тўпини шериклари дарвозага йўллай олишмади

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди 

42. Зарба! Яна Абдуманнопов, яна бурчак тўпи 

40. ЗАРБАААА! Дониёр Абдуманноповнинг зарбаси жуда хавфли чиқди, Исақовдан ажойиб сейв, бурчак тўпи  

38. Зарба! Шоҳруҳ Гадоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди 

37. Мезбонларда бурчак тўпи, Абдуманноновнинг тўғри дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди 

34. Зарба! Ҳайдаровнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди 

29. ЗАРБАААА! Абдуғафур Ҳайдаровнинг чап оёғи билан йўллаган зарбаси аниқ чиқди, Эржан Токотаевдан чиройли сейв!

25. Футболчиларга сув ичиб олиш имконияти яратиб берилди

20. Хавфли вазият! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Абдуғафур Ҳайдаров Новакнинг хатосидан кейин бирга бир вазиятга чиқиб боришига Ҳамиджонов йўл қўймади ва ҳужумни тўхтатди! 

15. Зарба! Жавоҳир Ҳусановнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Токотаев тўпни ушлаб олди

8. ЗАРБААА! Бурчакдан узатилган тўпни Жўрақўзиев боши билан дарвозага йўллади, Азизхон Исақовдан ажойиб сейв!

4. УХХХ! Темировнинг тўп узатишидан кейин Отабек Жўрақўзиев бирга бир вазиятга чиқиб ноаниқ зарба берди, қанот ҳаками офсайд қайд этди. 

1. Зарба! Андро Гиоргадзе деярли майдон маразидан зарба берди, ўта ноаниқ



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика