"Андижон" қисқа муддатли таътилга чиқди
04 feb 2020 12:12
News
Фарғона шаҳрида ўтказилаётган "Хоким Кубоги" турнирида иштирок этган "Андижон" ўз гуруҳида кейинги босқичга чиқа олмади. Хабарингиз бор, кеча Александр Хомяков жамоаси ПРО-Лига вакили "Турон" билан нурсиз дуранг қайд этди.
Шундан сўнг жамоа аъзолари уч кунлик таътилга йўл олди. Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Бунгача жамоа кўригида бўлган тожикистонлик ҳимоячи Ойбек Абдуғаффаров ўзидан илиқ таассурот қолдирмагани сабабли ортга қайтиб кетди. Ҳозирда 25 ёшли футболчи "Хўжанд" машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим. Ундан ташқари, Латвиянинг "Вентспилс" жамоасидан кўрикка таклиф этилган ярим ҳимоячи Роман Мацкевичга ҳам жавоб бериб юборилди. Украиналик Дмитро Зозуля эса уйига бориб келиш учун мураббийлардан рухсат олган ва марказий ҳимоячи 7 февраль куни "Андижон" таркибига келиб қўшилиши кўзда тутилган. Катта эҳтимол билан Зозуля бу йилги мавсумни андижонликлар таркибида ўтказади.
"Бургутлар" чемпионат стартига қадар пойтахтда шуғулланишни режалаштирган. У ерда яна бир нечта синов-назорат учрашувлари ташкил этилади.
Comments