Latest news

14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  0 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5

"Андижон" ўз майдонидаги нохуш анъанага чек қўя оладими? News

"Андижон" ўз майдонидаги нохуш анъанага чек қўя оладими?

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашуви ўтказилади.

Жамоалар чемпионат доирасида ўзаро 40 маротаба тўқаш келган. Шундан 17 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган бўлса, 12 учрашувда андижонликлар устунлик қилишган. Яна 11 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбати — 56:67, "Металлург" фойдасига.

Суперлигага қайтишини шов-шув билан бошлаган водий клубининг шиддати кейинги турларда пасайди. Дастлабки турларда рақиблари томонидан "бомбардимон" қилинган "Металлург"да эса аксинча, янги мураббий қўл остида ўз ўйинини топиб олмоқда. Шунга қарамасдан, мезбонлар ўз майдонида, меҳмонлар эса ҳали сафар учрашувида ғалаба нашидасидан баҳраманд бўлгани йўқ.


Охирги ўзаро беш учрашув

"Андижон" — "Металлург" 1:2

"Металлург" — "Андижон" 2:0

"Металлург" — "Андижон" 1:1

"Андижон" — "Металлург" 0:2

"Металлург" — "Андижон" 0:2


Учрашувни ўтказиб юборадиган футболчилар

 

Абдулазиз Юсупов - "Андижон"

Асилбек Айсаров - "Андижон"

Элдор Адҳамов - "Андижон"

Шерзод Эсанов - "Андижон"

Аҳтам Назаров - "Андижон"

Шаҳбоз Эркинов - "Андижон"


Қизиқарли фактлар

- "Андижон" кетма-кет тўрт ўйиндан бери "Металлург"ни мағлуб эта олмаяпти;

- Шунингдек, "Андижон" ўз майдонидаги сўнгги тўрт ўйинда "Металлург"ни енголмаган;

- "Андижон" Суперлига доирасида ўз майдонидаги охирги бешта учрашувда рақибларини мағлуб эта олмаган;

- "Металлург" ҳам Суперлига доирасида меҳмондаги тўрт учрашувда ғолиб чиқмаган.


Ҳакамлар

 

Учрашувни Ҳусан Музаффаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу 26 ёшли ҳакамнинг Суперлигадаги учинчи учрашуви ҳисобланади. Ўтган йили тошкентлик ҳакам "Металлург" иштирокидаги икки, "Андижон" қатнашган учта ўйинда ишлаган. Қизиқ томони, ушбу баҳсларда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учрамаган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика