Latest news

16:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  2 16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   22 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

"Андижон" олий лигада қолди, эндиги мураббий Юрий Саркисян!? News

"Андижон" олий лигада қолди, эндиги мураббий Юрий Саркисян!?

Ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратган "Андижон", "Бухоро"ни "Навбаҳор"га ютқазганидан сўнг олий лигадаги ўз ўрнини сақлаб қолди.

27-тур якунларига кўра очколар "Андижон"да 27, "Бухоро"да эса 17тани ташкил этяпти. Табиийки 3та қолган ўйинда 10 очколик фарқни йўққа чиқаришнинг имкони йўқ.

Жорий мавсум олий лигани битта жамоа тарк этади. 15 ўрин эгаси биринчи лиганинг иккинчи жамоаси билан бетараф майдонда баҳс олиб боради. Биринчи лиганинг дастлабки иккита ўринида, Тошкентнинг иккита жамоаси жой эгаллаганлар. Бир мавсумда Тошкентдан ҳеч қанақасига олий лигада бешта жамоа иштирок этмайди. Олий лигада 15 ўринни ким олишидан қатъий назар олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолади. 

Бунга биринчи ва олий лига ўртасидаги фарқдан ташқари, биринчи лигани олий лигадан 20 кун аввал ниҳоясига етиши ҳам катта сабаб бўлади. Плей офф учрашуви қачон ва қайси стадионда бўлиб ўтиши номаълум.

"Андижон"ни олий лигада қолишига энг катта улушни Сергей Ковшов қўшди. Гесс ва Тюлькин томонидан атайин қўйилган хатоларни бир аммаллаб тузатишга муваффақ бўлган мураббий клубни кучлилар орасида олиб қолди.

Биз олган энг сўнгги маълумотларга кўра "Андижон"ни 2016 йилги мавсумда Юрий Саркисян бошқаради ва бу борада томонлар оғзаки келишувга эришганлар.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика