Latest news

00:55Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  0 00:50Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  5 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  0 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  23 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1

“Андижон”: Назорат ўйинларида дуранг ва мағлубият News

“Андижон”: Назорат ўйинларида дуранг ва мағлубият

Tags :  Андижон
Андижонликлар кеча иккита назорат учрашувини ташкил этди.

Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги асосий жамоамиз Қувасойда “Цементчи” билан беллашди. Гарчи учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлсада, ўйин шиддатга бой тарзда кечди. Қолаверса шу куни стадион ҳам ашаддий ишқибозлар билан гавжум бўлди. Аммо учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. 

27.02.2016

Назорат учрашуви.

“Цементчи” - “Андижон” 0:0

Қувасой. “Цементчи” стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

“Цементчи”: Элдор Исабоев, Абдухолиқ Қурбонов, Жўрабек Якубов, Даврон Маматов, Оқилжон Маҳмудов, Азиз Маткаримов, Сардор Сотволдиев, Раҳматилло Мелибоев, Шукур Жумабоев, Нурлибек Таласбоев, Абдураззок Жўраев.

Захира: Илҳом Жуманов, Жамшид Қобулов, Алишер Файзуллаев, Муҳаммадсултон Фозилов, Элёр Мамасолиев, Сардор Суюнов, Баҳодир Қодиров.

“Андижон”: Хуршид Хўжаев, Иброҳим Раҳимов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Отабек Валижонов, Ғулом Ўрунов, Раббим Ҳасанов, Иброҳим Отахонов, Алишер Шоғуломов, Анвар Бердиев.

Захира: Акмал Турсунбоев, Турсунбой Ҳусанов, Бобур Акбаров, Азамат Исроилов, Фарҳод Бекмуротов, Тимур Васильев, Исломбек Исоқжонов, Абдумалик Абдуллаев.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, бир неча мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилиб, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган Мирзакамол Камолов билан куни-кеча дўстона равишда ҳайрлашдик. Эндиликда футболчи ўзига янги жамоа топади. Камоловнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

Дарвоқе, бугун тушликдан сўнг  асосий таркиб аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.  

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ҳам кеча сафарда назорат ўйинида иштирок этди. Биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши кечган баҳсда ёшларимиз 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 

“Андижон” ёшлари таркиби шу куни қуйидаги кўринишда бўлди: Нодир Ашурматов, Шохруҳ Эргашев, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Жаҳонгир Исматов, Шохжаҳон Ҳасанов, Бахтиёр Қосимов, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Фарруҳ Мирзаев, Шохсултон Парпиев, Хондамир Юлдашев. 

Иккинчи бўлимда таркиб ўзгарди: Баракатилло Исроилов, Рўзивой Абдуғаффоров (Маъмур Раҳимов), Аҳрор Ўктамов, Шояд Муллажонов, Бунёд Жакбаров, Алишер Абдувоҳидов, Аброр Комилов, Улуғбек Усмонов, Ҳотам Ҳайдаров, Шохжаҳон Нўъмонов, Аваз Олимжонов. 

Бугун ёшларимизга дам берилди. Эртадан футболчилар жамоа қароргоҳида йиғилади ва 6 март куни “Пахтакор” ёшларига қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўради.    


"Андижон" ФК матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика