Latest news

18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  40 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

«Андижон» назорат баҳсида ғалаба қозонди News

«Андижон» назорат баҳсида ғалаба қозонди

Tags :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, «Андижон» шанба куни ўз уйида навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди.
Бош мураббий Усмон Тошев шу куни давралар оралиғида жамоага таклиф этилган янги футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг имкониятларини кўздан кечирди. Бўстон даҳасидаги «БЎФМ» майдонида «Қўқон-1912» (ёшлар) жамоасига қарши кечган баҳс анчагина қизиқарли ва томошабоп тарзда ўтди. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларга ҳам ўйиннинг жозибаси манзур бўлган эрса ажаб эмас. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Аммо ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. «Навбахор» жамоасидан таклиф этилган дарвозабон Акмал Ортиқов айрим вазиятларда ўзини кўрсатиб, муқаррар голлардан қутқариб қолган бўлса, андижонликларнинг кескин ҳужумларини меҳмон жамоа ҳимоячилари бир амаллаб йўққа чиқариб турди. Гарчи учрашув ўртоқлик мақомида кечган бўлсада, тўп учун курашларда футболчилар бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Дарвоқе, дербини олий лига ҳакамлари бўлмиш - Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов бошқариб боришди.

Иккинчи таймда маҳаллий мухлислар севимли жамоаси «Андижон»дан голлар кутканди. Вазиятларнинг бирида қўқонликларнинг жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликдан иқтидорли ҳужумчи Фирдавс Асадов унумли фойдаланиб, «бургутлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:0.

Шундан сўнг ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Афсуски Шаҳбоз Жумабоев пенальтини амалга оширгач, рақиб посбони тўпни қайтаришга эришди. Сўнгра яна ўша Шаҳбоз жамоадоши томонидан ошириб берилган ҳаводаги тўпни боши билан дарвозага йўллади. Аммо меҳмонларни дарвоза тўсини голдан қутқариб қолди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида истеъдодли ўйинчимиз Ойбек Нурматов ҳам чап қанотдан алдамчи харакатларини ишга солиб, тўпни ўнг оёқда тўғри дарвозага йўллади.  Бу сафарги зарбадан кейин ҳам тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Шу тариқа баҳсда бошқа гол қацд этилмади ва «Андижон» навбатдаги ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди. Мухлислар эса ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди. Бундай дейишимизнинг боиси улар ғалабадан эмас балки, деярли янгитдан ташкил этилаётган таркибнинг ўйин услуби борлигидир. Умид қиламизки, футболчилар келгусида янада ҳужумкор тарзда ўйнаб, ишқибозларни ижобий натижалар билан қувонтиради. Шу ўринда «Қўқон-1912» ёшлар жамоаси ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирганини аълоҳида таъкидлаш лозим.

15/07/2017
НАЗОРАТ ЎЙИНИ
«АНДИЖОН» - «ҚЎҚОН-1912» 1:0.
Бўстон. «БЎФМ» стадиони.
Ҳакамлар:

Темур Тўхтасинов
Анвар Маражабов
Зиёдулла Абдураҳмонов.

«АНДИЖОН»:

Акмал Ортиқов
Равшан Асланов
Ҳамза Каримов
Сирож Ҳамроев
Абдулазиз Ёқубов
Отабек Валижонов
Фарҳод Бекмуратов
Иброҳим Отахонов
Акмал Холматов
Анвар Бердиев
Фирдавс Асадов.

ЗАХИРАДАН ТУШГАНЛАР:
Элдор Исабоев
Фурқат Ҳасанбоев
Рафик Каримов
Жаҳонгир Маҳсудов
Шаҳбоз Жумабоев
Алишер Абдувоҳидов
Мақсуд Маҳмудов
Қаҳрамон Маҳамаджонов
Ойбек Нурматов.

Андижонликларнинг ўз қароргоҳидаги ўқув-йиғин машғулоти давом этади

«Андижон» матбуот хизмати.
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика