Latest news

22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  1 22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  18 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3

"Андижон" мураббийи: "Фаолиятимда бундай ҳолатга илк бор дуч келдим" News

"Андижон" мураббийи: "Фаолиятимда бундай ҳолатга илк бор дуч келдим"

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдирди.

"21 кун жисмоний тайёргарликни маромига келтириш учун етарли бўлмади. Шу сабабдан захирадаги футболчиларимиздан фойдаландик.

Иккита пенальтидан гол урган бўлсакда якунда ғалабани қўлдан чиқардик. Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба билан қайтардик. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқолиши ҳисобни тенглашишига олиб келди. Иккала жамоага миннатдорчилик билдираман. Юқори даражада баҳсни ўтказиб беришди.

Томошабинларсиз ўйин? Фаолиятимда бундай ҳолатга илк бор дуч келишим. Ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганимизда ҳам мухлисларимиз стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб турарди.

Бешта футболчи алмаштиришга муносабатим қандай? Юқорида ҳам айтиб ўтдим 20 кун жисмоний томондан тикланишга етмайди. Захирадан майдонга тушган футболчиларни айбдор қилмоқчи эмасман. Ютуқ ва мағлубият бари жамоаники. Лекин, захирадан қўшилган ўйинчилар ўзини оқламади.Улардан ўйинни кучайтиришларини кутгандик. Бизда "Бухоро"га қараганда вазиятлар кўпроқ бўлди", - дейди Диёр Мирзабоев.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика