Latest news

18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  1 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  6 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  1 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  6 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  21 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1

Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди News

Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди

Бироздан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси 18-тур доирасидаги "Андижон" — "Локомотив" ўйини бўлиб ўтди.

"Андижон" - "Локомотив" 1:2 (ТУГАДИ)

15-сентябрь, 19:30

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Руслан Серазитдинов

ВАР: Иброҳим Исмоилов

АВАР: Кристина Середа

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

Назоратчи:Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Рустам Холназаров 46, 0:1, Фарҳод Соҳибжонов 70, 1:1, Иван Рогач (Санжар Турсунов) 90+5, 1:2.

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдулвоҳид Гуламов, 9. Леван Арвеладзе (18. Дамир Темиров, 70),  10. Илҳомжон Абдиғаниев (51. Лука Згурски,87) 11. Вагиз Галиулин (17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 46) 14. Абдураҳмон Комилов, 21. Илдар Маматказин (с), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов, 77. Рустам Турдимуродов

Захира: 12. Моҳирбек Комилов, 3. Любица Пецель, 8. Фарҳодбек Бекмуратов, 13. Сардорбек Азимов, 15. Владимир Бубаня,  19. Абинур Нуримбет, 

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашимдов, 3. Валерий Кичин, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев, 10. Шодиёр Шодибоев ( 28. Қувончбек Абраев,78), 15. Жасурбек Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов (с), 70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 72. Рустам Холназаров (27. Собит Синдаров, 70), 97. Михаил Гашченков (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 70)

Захира: 32. Суҳробжон Султанов, 6. Озодбек Ўктамов, 11. Константин Базелюк, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 33. Иброҳимжон Қурбонов, 55. Анзур Исмаилов

Огоҳлантириш: Сардор Абдунабиев ("Локомотив") 68


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+5. ГОЛ. Санжар Турсуновнинг ажойиб узатмасини Рогач голга айлантирди.

90+2. ЗАРБА. "Локомотив" футболчисининг зарбасини Адҳамов қайтарди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа  қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Илҳом Абдуғаниев ўрнига Лука Згурски тушди 

79. Фарҳод Соҳибжонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

78. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Шодиёр Шодибоев ўрнига Қувончбек Абраев тушди. 

70. ГОЛ. "Андижон" учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Фарҳод Соҳибжонов жамоасининг ҳужумига гол билан нуқта қўйди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Рустам Холназаров ўрнига Собит Синдаров тушди.  

68. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив", Сардор Абдунабиев 

67. Ўйин сурати тенглашди.

 

62. ЗАРБА. Турдимуродовнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди. Тўп дарвозага кириб кетаётган вақтда қийинчилик билан хавфни бартараф этди. 

60. Ўйин майдон марказида кечяпти. 

56. Икки жамоада ҳам қанотлар фаол ишламоқда. 

52. "Андижон" темпни оширди ва ҳужумларни кескинлаштирди.

46. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Вагиз Галиулин ўрнига Фарҳод Соҳибжонов тушди. 

46. ГОЛ. "Локомотив" иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда бошлади ва ҳисобни очди. Гол муаллифи Рустам Холназаров

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. "Андижон" жарима зарбасини амалга оширади. Ўнг қанотга яқин жойда. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЗАРБА. Рустам Турдимуродов рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. 

43. "Андижон" ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қиляпти.

42. ЗАРБА. Санжар Турсуновдан яна бир кучли зарба. Аммо ноаниқю

32. ЗАРБА. Санжар Турсунов жарима зарбасини ажойиб амалга оширди. Элдор Адҳамов эса зарбага чиройли сейв билан жавоб қайтарди. 

26. ЗАРБА. "Андижон"дан ҳужум. Тоировдан зарба. Аммо ноаниқ 

22. Ўйин майдон марказига кўчди. Дарвозалар олдида хавф камайди.

17. ЗАРБА. Яна "Локо" олдинга ўтди, бу сафар Жасур Ҳакимов дарвозанинг бурчагига боши билан зарба берди. "Андижон" посбони бу вазиятда ўзини кўрсатди. 

7. ЗАРБА. Меҳмонларнинг ҳужумини Сардор Абдунабиев жарима майдончаси ичида зарба билан якунлади. Зарба хавфли чиқди. 

3. Илк дақиқаларда кичик устунлик "Локомотив" томонида. 

Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:30да старт олади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика