Latest news

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  0 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

“Андижон” клуби устоз ва мураббийларни байрам дастурхони атрофига йиғди News

“Андижон” клуби устоз ва мураббийларни байрам дастурхони атрофига йиғди

Барчанинг хабари бор, 1 октябрь куни Ўзбекистонда “Устоз ва мураббийлар куни" байрами сифатида нишонлаб келинади.

Шу муносабат билан бугун “Андижон” футбол клуби устоз ва мураббийларнинг меҳнатлари, уларнинг саъй-ҳаракатлари, клуб фаолиятидаги аҳамиятларини инобатга олиб, ўз вақтида “Андижон” футбол клубида раҳбарлик ва мураббийлик лавозимларида ишлаган, шунингдек, жамоамизнинг муваффақиятлари учун ўзларининг меҳнатини сингдирган мутахассисларни бир дастурхон атрофида йиғиб, барчага байрамона кайфият улашилди. Жамоамизнинг фаолиятида ўзига хос из қолдирган қуйидаги мутахассислар байрамда иштирок этишди:

“Андижон”  футбол клубининг ўз вақтида раҳбар лавозимларида ишлаган Набижон Сатторов, Фозилжон Мирзаев, Азизбек Сулаймонов, Илҳом Устахонов, шунингдек, ажойиб футболчи сифатида яхши ном қолдирган ва кейинчалик мураббий сифатида ишлаган Рустам Абдиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев, бугунги кунда болалар футболи марказларида раҳбарлик лавозимида ишлаётган Отабек Қиличев, Темур Тўхтасинов, узоқ йиллар давомида Андижон вилояти футбол федерациясида меҳнат қилган Музаффар Мамедов, “Наврўз” стадионининг узоқ йиллик директори Жаҳонгир Мадихонов, “Футбол Экспресс” газетасининг бош муҳаррири бўлган Шукурулло Исҳоқов кабилар ташриф буюришди. 

Шунингдек, жамоамизнинг жонкуярларидан бўлмиш Рустамбек Ўктамбеков, фахрийлардан эса “Андижон” футбол клубининг фахрийлар кенгаши раиси Жамолхон Баҳодиров, “Андижоннома” газетаси мухбири, “Бобур Арена” стадионининг ширин овоз сухандони Ғуломқодир Абдураҳимов, фаол фахрий мухлисларимиздан Муҳаммадкарим Тожибоев ҳамда яна 10 дан ортиқ фахрий мухлисларимиз тадбирда иштирок этишди.  

Ҳар доимгидек байрам маросими “Андижон” футбол клубининг ҳамкори бўлмиш “Улфатлар 3” чойхонасида ташкил этилди. Байрамона тус олган ўзига хос тадбир давомида узоқ вақтдан бери бир-бири билан кўришишга муваффақ бўла олмаётган эски қадрдон танишларнинг қизғин суҳбатлари, самимий тарздаги тилаклари, ўтмишда бўлиб ўтган қизиқдан-қизиқ воқеаларни ёдга олишлари билан вақт қандай ўтиб кетганини ҳеч ким сезмай қолди. 

“Андижон” футбол клуби томонидан эски танишларни йиғиб, уларнинг ҳурматини жойига қўйгани муносабати билан меҳмонлар клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди. Тадбир сўнггида эса байрам муносабати билан барча устоз ва мураббийларга клубнинг эсдалик совғалари топширилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика