Latest news

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  29 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  64 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

«Андижон» жамоаси машғулотларга зўр бермоқда News

«Андижон» жамоаси машғулотларга зўр бермоқда

Tags :  Андижон
Олдин хабар берганимиздек, «Андижон» жамоаси аъзолари 16 августдан машғулотларга киришдилар.

Маълумки, Усмон Тошев шогирдлари 20 август, якшанба куни бўлиб ўтадиган 21-турда дам олади. 23 августда эса ўз майдонида Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси билан беллашади. Шу боис андижонликлар бор эътиборини ушбу ўйинга қаратишган.

Футболчилар айни пайтда машғулотларга зўр бермоқдалар. Бўстон дахасидаги футбол мактаби стадионида олиб борилаётган машғулотларда ўйинчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришмоқда. Дарвоқе, кечаги машғулотда жамоа тўпурари ва етакчиси Анвар Бердиев бироз шамоллаб қолгани учун машғулотда қатнаша олмаганди. Бугун эса хужумчи умумий гуруҳ билан машқларга киришди. Айтиш керакки, бугунги машғулот бошланишидан олдин жамоа устози Усмон Тошев барча ўйинчиларни бир жойга йиғиб уларга тегишли кўрсатмаларни берди ва машғулотларда қандай ишлаш кераклигини, нималарга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор тушунтириб ўтди. Шундан сўнг жамоа аъзолари тўп билан ишлашга ўтдилар. Футболчилар ўз устида астойдил ишлаётганликлари билиниб турибди. Қолаверса, жамоа аъзолари кўтаринки рухда шуғулланишда давом этмоқдалар.

"Андижон" ФК матбуот хизмати.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика