Latest news

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  13 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  2 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  9 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  15 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

"Андижон" иккинчи даврага тайёргарликларни бошлади. Бахтиёр Ҳамидуллаев вақтинча бош мураббий этиб тайинланди News

"Андижон" иккинчи даврага тайёргарликларни бошлади. Бахтиёр Ҳамидуллаев вақтинча бош мураббий этиб тайинланди

Иккинчи давра ўйинларига бугундан тайёргарликни бошлаган "Андижон" жамоаси машғулотларни "Бўстон" даҳасидаги "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби" майдонида ўтказишни бошлади.

Бугундан бошланган машғулотлар олдидан клубнинг янги раҳбари Журъатбек Қувватов асосий таркиб футболчилари билан учрашди.

"Авваламбор, барчангиз билан яна бир бор кўришиб турганимдан хурсандман. Андижон вилояти мамлакатимизда барча соҳада етакчи ўринларда юради. Жумладан фармацевтика борасида ҳам. Лекин жамоамизнинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни нафақат вилоятимиз шаънига, балки таркибдаги футболчиларнинг номларига ҳам тўғри келмайди. Биз янги даврни бошлаяпмиз, вилоятимиз футбол соҳасида ҳам етакчи ўринларда юришига бел боғлаганмиз. Биз аҳил жамоа бўлиб ўйнасак, ишласак, албатта кўзлаган мақсадимизга етамиз. Биз нафақат Суперлигада қолишимиз, балки юқори ўринларни эгаллашимиз керак. Бугун Виктор Кумиков билан дўстона хайрлашдик. Эндиликда жамоани Андижон вилояти футболининг тирик афсонаси, ўтмишнинг ажойиб тўпурар футболчиси Бахтиёр Ҳамидуллаев бошқариб туради. Бош мураббий масаласини шу кунларда ҳал қиламиз"-деди Журъатбек Қувватов.



Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Эгаллаб турган ўринга лойиқ эмасмиз"

Бугундан иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни бошлаган "Андижон" жамоасини Бахтиёр Ҳамидуллаев вақтинча бошқариб турадиган бўлди.

Футболчилар билан ташкил этилган учрашувда Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало менга билдирилган ишонч учун миннатдорман. Таркибдаги аксарият футболчиларни яхши танийман. Яқинда чемпионатнинг юқори ўринларида турган жамоа билан турнир жадвалининг сўнгги ўринларини эгаллаб турган жамоаларнинг ўзаро ўйинларини томоша қилдим. Айтарли, катта тафовут йўқ. Демоқчи бўлганим барча жамоа билан ўйнаса бўлади.  Ҳозирги эгаллаб турган ўрин умуман бизга ярашмайди. Биз Суперлигада қолиш билан бир қаторда юқорироқ ўринлар билан чемпионатни якунлашимиз керак"-деди Бахтиёр Ҳамидуллаев.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика