Latest news

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  9 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  15 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди News

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди

Tags :  Андижон
Олий лигада кичик танаффус юз бергани боис “Андижон” айни пайтда ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз 21-турда ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади.

Олий лигадаги танаффус натижасида 6 сентябрь куни “бургутлар” қўшни жамоа “Нефтчи”га қарши назорат учрашувини ташкил этишни режалаштиришганди. Бу ўйин “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо фарғоналиклар ўйинни бекор қилишди. Натижада Сергей Ковшов кеча икки томонлама ўйин ўтказиб футболчиларни синаб кўрди. Майдонда “Сариқлар” ва “Кўклар” куч синашишди. Бу баҳсда “Сариқлар” 4:1 ҳисобида устун келди. Иброҳим Отахонов ва Анвар Бердиев дублга эришишган бўлса, “кўклар”дан Лочин Солиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Биринчи бўлимда “Сариқлар” сафида ҳаракат қилган Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев ва Асқар Жадигеров иккинчи таймда “Кўклар” таркибида тўп суришди.   

 “Сариқлар” таркиби: Геннадий Мошняга, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Анвар Бердиев.

“Кўклар” таркиби: Элдор Исабоев, Раҳим Қодиров, Тунсунбой Хусанов, Умрилло Рамозонов, Шохсултон Парпиев, Фарруҳ Мирзаев, Фарҳод Бекмуродов, Шукур Жумабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Абдумалик Абдуллаев, Лочин Солиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хондамир Юлдашев, Хаял Исмоилов.

Голлар: И.Отахонов (2 та), А.Бердиев (2 та) – Л.Солиев.


“Андижон” клуби матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика