Latest news

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда финалга чиқди! News

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда финалга чиқди!

Айни дамда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида болалар ўртасида халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилоятининг Шўрбулоқ даҳсида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати” жамоаси ҳам бевосита иштирок этмоқда. 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон жамоасидан ташқари Россия ва Қозоғистон давлатларидан ҳам жамоалар қатнашмоқда.
Чемпионатда жами 12та жамоа икки гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашмоқда. Маълумот учун “Андижон ИФМИ” жамоасига бош мураббий Шохрух Ишанов ва мураббий Лочин Гулдаев бошчилик қилмоқда.
“Андижон ИФМИ” жамоаси ўз гуруҳидаги сўнгги ўйинини Чимкентнинг “Ордабаси” жамоасига қарши ўтказди. Эътиборлиси мезбонларга қарши баҳсда ҳам мағлубиятга учрамаган андижонликлар 11 очко жамғариб,  ўз гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб, ярим финалда ўйнаш хуқуқига эга бўлди. Ўз олдига финалга чиқишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган “Андижон ИФМИ” жамоаси ярим финалда Москанинг “Спартак” футбол клуби мактаби тарбияланувчиларини 3:2 ҳисобида таслим этиб, финалга йўлланма олди. Энди эртага вакилларимиз финалда гуруҳдаги таниш рақиб бўлган Чимкентнинг “Ордабаси” футбол клуби тарбияланувчиларига қарши баҳс олиб боришади. Умид қиламизки, андижонликлар финалда ҳам ижобий натижа қайд этиб, юртимизга Кубок билан қайтади.  
Вакилларимиз турнирдаги иштирокини бошлаб юборди ва ҳозирча учта ўйин ўтказиб, шуладан иккитасида ғалаба ва битта баҳсни нурсиз дуранг билан якунлади.


“А” гуруҳида “Андижон-ИФМИ”нинг қайд этган натиажалари:
“БИК-академия” – “Андижон-ИФМИ” 0:0
“Андижон-ИФМИ” – “Сайрам-футбол мактаби” 2:1  
“Андижон-ИФМИ” – “ЮКО” ФК 2:0
“Ордабаси” – “Андижон-ИФМИ” 1:1

Ярим финал
22.10.2017йил

“Спартак”(Москва) – “Андижон-ИФМИ” 2:3

Финал
23.10.2017 йил
“Ордабаси” (Чимкент) – “Андижон-ИФМИ”

“Андижон-ИФМИ” таркибида Қозоғистондаги халқаро турнирда қуйидаги футболчилар иштирок этмоқда:
Асилбек Тожиддинов, Файзулло Нурмуҳаммедов, Шохжаҳон Икромов, Абубакир Режабов, Абдусамат Ҳамиджонов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Омад Турсуналиев, Фазлиддин Зуҳридинов, Раҳматилло Иззатуллаев, Б.Абдумамитов, Раҳматилло Каримов, Иззатилло Абдумаликов, Ўктам Абдумаликов, Р.Тўрабоев, Оятилло Нўмонов, Азизбек Усмонов, Ҳамидилло Каримов, Зайниддин Ҳамробоев.  


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика