Latest news

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  3 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  13 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

«Андижон» - «Ҳоким кубоги-2017» ғолиби! News

«Андижон» - «Ҳоким кубоги-2017» ғолиби!

Аввал хабар берганимиздек, Андижонда бўлиб ўтаётган «Ҳоким кубоги-2017» турнирининг бугун якунига етди.

Ўн кун давомида ўтган чемпионат жуда ҳам қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтганини айтиш лозим. Ҳар бир ўйинга кўплаб мухлисларнинг ташрифи ҳам бунга мисол бўла олади.

Бугун финал учрашувида ишқибозлар  «Андижон» - «Истиқлол» тўқнашувига гувоҳ бўлди. Кутилганидек ўйин томошабоп ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Катта футбол байрамини соғиниб қолган мухлислар шу куни стадион трибунасини тўлдириб ўтишди ва севимли жамоасини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришди.

Футболчилар бутун ўйин давомида ғолиблик астойдил курашиб, бор имкониятларини ишга солди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда мезбон ва меҳмон жамоа футболчиларида гол уриш учун имкониятлар бўлган эрсада якунда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Айтиш лозимки, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Истиқлол» мураббийлари дарвозабонларни алмаштириб, бу орқали пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрди.

Асосий дақиқаларда ҳисоб очилмагач, навбат пенальтилар сериясига етиб келди. «Истиқлол» дарвозабони Казбек Артиқбоев лотореяда битта тўпни қайтаришга эришган бўлса, «Андижон» посбони Баракатилло Исроилов икки бор 11 метрли тўпни қайтариб, жамоасининг ғолиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшишга эришди. Шу тариқа финалда «Андижон» ғолиб чиқиб, ҳоким кубогини қўлга киритди. Учрашув якунлангач иштирокчи жамоалар мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек энг яхши футболчи номинация бўйича ҳам бир нечта ўйинчиларга эсталик совғалар топширилди. 


«АНДИЖОН» - «ИСТИҚЛОЛ» 0:0 (0:0). Пенальтилар серияси бўйича 5:4.

Абдулазиз Жўрабоев, 0:1. Абдурасул Комилов, 1:1. Давлатбек Ёрбеков, 1:2. Дилмурод Маҳмудов, 1:2. Ҳошим Шокиров, 1:3. Шаҳбоз Жумабоев, 2:3. Достон Бобожонов, 2:3. Алишер Абдувоҳидов, 3:3. Абдухолиқ Қурбонов, 3:4. Хондамир Юлдашев, 4:4. Ҳабибулло Буватоев, 4:4. Мадамин Маҳмудов, 5:4.

ҲАКАМЛАР:
Темур Тўхтасинов
Зиёдулло Абдураҳмонов
Хушнуд Суюнбоев.


«АНДИЖОН»:
12. Баракатилло Исроилов
8. Жаҳонгир Мақсудов
10. Бахтиёр Қосимов
15. Абдурасул Комилов
25. Муҳаммадюсуф Абдумажидов
26. Мансур Мақсудов
28. Мадамин Маҳмудов
32. Алишер Абдувоҳидов
34. Аброр Комилов
44. Дилмурод Маҳмудов
91. Алишер Тўхтасинов  (С).

ЗАХИРА:
30. Зуҳриддин Қаҳҳоров
6. Дилёр Расулов
17. Шаҳбоз Жумабоев
18. Фарруҳ Бекмуратов
19. Хондамир Юлдашев
55. Аҳрор Ўктамов
60. Хусниддин Хусниддинов.


«ИСТИҚЛОЛ»:
89. Дониёр Усмонов
2. Азиз Мадалиев
4. Хайрулло Мадаминов
5. Бобур Аминжонов
8. Алишер Файзуллаев
9. Шариф Мирзаев
11. Жамшид Ҳошимов
13. Абдухолиқ Қурбонов
14. Рустам Абдуҳамидов
16. Карим Мамадалиев
77. Ҳошим Шокиров.

ЗАХИРА:
12. Казбек Артиқбоев
3. Даврон Қорабоев
6. Абдулазиз Жўрабоев
10. Давлатбек Ёрбеков
15. Исроил Мухторалиев
17. Достон Бобожонов
19. Ҳабибулло Буватоев.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика