Latest news

00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  15 00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  19 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  23

"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти" News

"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"

“Андижон” клуби учун ҳали мавсум якунлангани йўқ. Яхши биласиз, олдинда “Бургутлар”ни ОЧЛ 2 доирасида Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши муҳим беллашув кутиб турибди.

Жамоамиз Тошкентда астойдил машғулотларга киришди. Иқтидорли футболчилардан бири Абдураҳмон Комилов ҳам астойдил шуғулланмоқда. 

Айтиш керакки, у чемпионатнинг сўнгги турида “Бунёдкор”га қарши ғалаба қозонган учрашувимизда ҳам яхши таассурот қолдирди. 

Футболчи клуб матбуот хизматига интервю берди. 

- "Андижон" чемпионатнинг сўнгги ўйинида Тошкентда "Бунёдкор"ни таслим қилиш орқали Суперлигада тўғридан-тўғри қолди ва плей-оффни четлаб ўтди. Ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин катта масъулият бажарилди ва ўзингиз қандай ҳис этдингиз?

- Ассалому алайкум! Охирги турдаги учрашувда барчаси ўз қўлимизда эди. Худога шукурки, бизга берилган вазифани бажардик. Ўша ўйинда ғалаба қозондик ва плей-оффга қолмадик. Ушбу вазифани бажарганимиздан жуда хурсандмиз.

- Энди олдинда жамоамизни Қатарда "Ал-Аҳли"га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда. Бу учрашувда ҳам “Андижон”ни фақат ғалаба қониқтиради. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай олиб борилмоқда?

- Бу учрашувга келсак, ҳаммамиз тушуниб турибмизки, ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқамиз, Худо хоҳласа. Яна бир тарихни яратамиз. Тайёргарлигимиз жуда яхши кетяпти. Насиб бўлса, ушбу учрашувда ҳам ғалаба қозониб, барча мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Маълумки, ўйин 24-декабрда бўлади. Унгача вақт бор. Оралиқ муддатнинг бироз катталиги биз учун яхшими? 

- Бизда чемпионат тугади. Оралиқ эса бироз катта. Лекин биз ҳозирда яхши тайёргарлик кўряпмиз. Олдимизда ўртоқлик учрашувлари бор. Насиб бўлса, ҳаммаси яхшиликка. Муҳими, 24-декабрь куни ғалаба қозонишимиз зарур. 

- Жамоамизга Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинланди ва унинг дебюти айнан ОЧЛ 2 баҳсига тўғри келади. Янги мураббий билан ишлаш жараёни сиз учун қандай кечмоқда?

- Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти. Берилаётган кўрсатмаларини бажариб, яхши тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса, ушбу учрашувда ғалаба қозонамиз.

- Шунингдек, янги мавсумда жамоанинг режалари ва мақсадлари катта. Шуни ҳисобга олганда, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Ҳа, тўғри айтасиз. Янги мавсумга режалар катта. Юқори ўринларни эгаллаш мақсади қўйилди. Шу сабабли “Андижон” мухлисларини хурсанд қилиб, совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

   
09 dec 19:49:45
Odiljon
Uyin.qachon
   
09 dec 13:55:05
Rafiqbek
Махалладан хайдаб юборамиз ютмасанглар (хазил)
   
09 dec 12:40:57
Saidjahon
Сохибжонов хакида кимдадир маълумот борми билганлар айтворилар.Шу боланиям олиб колиш керак.
   
09 dec 12:07:20
Fly
Abdurahmon Andijon o'g'loni, bos uka ✊️.
   
09 dec 10:49:46
Barselona92
Ayrim xoramilar ,Babayandi sokishdan to'xtamayabdi,Babayan payitida katdalarni buyrug'ini bajargan ,ey mol miyyalar sal kallani ishlatishgin ,superligada ham sudyalarni qarg'ab yotishibsan ularga buyŕuq boladi ,fotbolimiz tepasida o'tirgan rahbarlarimiz aytadi kegin shu klubga yon bosadi sudya trener bitda qo'g'irchoq.bizni xalq g'iybatchi ,haligacha Babayndi sokib yotibdi,senlar xato qimesanmi kerak bolsa har kuni qadaminda qilasan
   
09 dec 10:49:38
Фарход
ОЧЛ-2 да, биринчи Галаба козониб ва кейинги боскичга чикади Ин Шаа Аллах ( '"ИНШООЛЛОХ'"), Ал-Ахли клуби хозирда зур эмас, бемалол ютса булади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика