Latest news

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди News

"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди

Бугун "Андижон" ОЧЛ 2 турниридаги ўз рақибларини билиб олади.

Андижонликлар матбуот хизмати қуръадан олдин жамоанинг бир нечта футболчиларидан қисқа фирклар олишди.

Сардор Азимов: "Жамоамиз Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида илк бор қатнашаётганини ҳисобга олсак бизда босим йўқ. Гуруҳимизга кимлар тушишидан қатъий назар барибир уларга қарши ўйнаймиз. Муҳими, бизни муносиб иштирокимиздир. Худо хоҳласа, мухлисларимизга байрам улашиб, гуруҳдан чиқишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Осиё майдонларида ишқибозларимизга ғалабаларимиз билан қувонч улашишни ният қилганмиз. Гуруҳимизда кучли рақиблар тушса бизга тажриба бўлади, ўзимиз тенг рақиблар тушса ҳам охиригача курашамиз". 

Суннатиллоҳ Ҳамиджонов: "Бизга қайси жамоалар тушишидан қатъий назар мақсадимиз яхши натижалар кўрсатиб, максимал даражада бор кучимиз билан ўйнаймиз ва ғалабалар билан мухлисларимизни қувонтирмоқчимиз. Гуруҳимизда бизга рақиб бўладиган ҳар бир клубга пухта тайёргарлик кўрамиз ва муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз. “Андижон” клуби бу мусобақада тарихда биринчи марта иштирок этади. Шуни ҳисобга олиб, ОЧЛда максимал бор кучимиз, бор маҳоратимиз билан курашамиз. Чунки яна бундай имконият бўладими-йўқми, Худо билади. Шу сабабли ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу турнирда кучсиз жамоалар бўлмайди, барчаси ўзига яраша кучли. Шунга қарамасдан қайси клуб тушишидан қатъий назар бор кучимиз билан ўйнашга тайёрмиз. Менимча, “Ал-Васл”, “Ал-Муҳаррақ” ва “Ал-Халдия” тушса керак, қуръада аниқ билиб оламиз".

Элдор Адҳамов: "Ким тушишини фарқи йўқ. Куч томонлама қулайроқ рақиблар тушса яхши бўларди. Номдор клублардан “Ал-Насср”га қарши ўйнаш ёқимли бўлади. Чин дилдан хоҳлаган тақдиримизда ҳамма нарса қилса бўлади. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика