Latest news

18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  1 18:30Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  1 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  0 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  3 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  9 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  29 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  2 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  25 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1

«Андижон» ФК Тошкентда News

«Андижон» ФК Тошкентда

Маълумки бугун олий лиганинг 27-турида жамоамиз сафарда «Олмалиқ» билан куч синашади.

Жамоамиз аъзолари кеча Тошкент шаҳрига етиб келди ва «Miracle» меҳмонхонасига жойлашди. Бўлажак учрашувга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Ўйинолди машғулот кеча «Солиқчи» стадионида ўтказилди. Бугун тушликдан сўнг Олмалиқ шаҳри томон йўлга чиқилади. Азамат Бобожонов жарохати сабаб бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборади. «Андижон» бугун оқ рангли либосда харакат қилади. Айтиш керакки, жамоамиз шу кунга қадар Олмалиқдан ғалаба билан қайтмаган.

Насиб қилса бугун ушбу қора анъанага барҳам берилади ва мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қиламиз деган умиддамиз. Йигитларнинг кайфияти яхши. Улар ҳам уч очко ниҳоятда зарур эканлигини тушуниб турибди. Дарвоқе, бугун жамоамиз сафида Азамат Исроилов, Жавлон Гусейнов, Дилшод Жўраев, Рўзимбой Аҳмедов сингари футболчилар собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Аксинча «Олмалиқ» таркибида собиқ футболчиларимиз, Отабек Валижонов ва Мўйдин Мамазулумов бўлиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, «Олмалиқ» - «Андижон» учрашуви соат 16:00да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика