Latest news

00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  1 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  0 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин News

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин

Tags :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, “Андижон”нинг йиғини Тошкентга кўчди.

Жамоа аъзолари бугун эрталаб “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтказилди. Тушликдан сўнг эса “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонда машғулот бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, бу Бахтиёр Ашурматовнинг янги жамоасидаги илк машғулоти эди. Янги мураббий жамоага ўзгача муҳит олиб кирганини пайқаш қийин эмас. Ҳар йили профессионал футбол лигаси томонидан тақдим этиладиган янги тўплар ҳам жорий мавсум учун бугун олиб келинди ва машғулотда футболчилар янги тўп билан ишлади. Машғулотга чиқишдан олдин “Macron” спорт фирмасининг эпикировкаси жамоа аъзоларига тақдим этилганини ҳам айтиш лозим. 

Қолаверса Бахтиёр Аъзамовичга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши маълум бўлди. Унга кўра, Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев бу йил “Андижон” мураббийлар штабида фаолият юритади. Дарвозабонлар мураббийи борасида ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмади. 

Мураббийлар штаби айни дамда таркибдаги барча футболчиларни синчиковлик билан кузатмоқда. Эртага “Обод”га қарши кечадиган баҳсдан кейин айрим футболчиларга жавоб берилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз “Обод” билан ўйин “Обод” стадионида соат 11:30да бошланиши режалаштирилган. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика