Latest news

13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  29 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  9 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20

«Андижон»: «Бунёдкор» билан ўйин олдидан News

«Андижон»: «Бунёдкор» билан ўйин олдидан

Бугун Андижонда катта футбол. «Соғлом авлод» стадионида «бургутлар» чемпионатимизнинг етакчи клубларидан бирига қарши баҳс олиб боради.
Олий лигада қолиш учун курашаётган «Андижон» бугун  қандай бўлмасин ўз майдонида ютқазмасликка уринади. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, «қалдирғочлар» шу кунгача Андижонда умуман мағлуб бўлмаган. Кўрамиз, жамоаларнинг 18-тўқнашувида омад кимга кулиб боқаркин. «Бунёдкор» жамоаси кеча тушликдан сўнг Андижон шаҳрига етиб келди ва «Vella elegant» меҳмонхонасига бориб жойлашди.

Бугун дисквалификация туфайли ҳар икки жамоа таркибида майдонга туша олмайдиган футболчилар бор. Мезбонлар сафида марказий ҳимоячи Бобур Акбаров бўлса, меҳмонлардан Сато Минори сариқ карточкалари сони 4тага етгани муносабати билан бугунги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Бугунги учрашувни андижонликлар қизил, тошкентлик футболчилар эса оқ рангли либосда ўтказадиган бўлди.

Дарвоқе, кеча ёшлар лигасида «Андижон» жорий мавсум чемпиони «Бунёдкор» ўринбосарларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб бугунги учрашув соат 15:30да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувга мухлисларни таклиф этиб қоламиз.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика