Latest news

09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  1 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  7 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  23 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4

«Андижон» бугун «Обод» билан ўйнади News

«Андижон» бугун «Обод» билан ўйнади

Тошкентда йиғин ўтказаётган андижонликлар янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзаро маслаҳатлашган холда бу йил асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратиб, вилоятдаги иқтидорли ўсмирларни тарбиялаш асосий вазифалардан бири дея белгилаб олинди. Шу боис мураббийлар пойтахтдаги йиғин чоғида кўпроқ андижонлик бўлган аммо бугунги кунда бошқа жамоалар ихтиёрида бўлган футболчиларни таркибга жалб этиб, уларни кўрикдан ўтказмоқда.

Тошкентдаги йиғин чоғида жамоамиз кун ора синов-назорат учрашувларини ташкил этиб бормоқда. Мақсад амалиётни ошириш ва жамоавий ўйинни янада шакллантиришдир. Кеча «Пахтакор»га қарши баҳсда андижонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугун ҳам жамоамиз олий лиганинг бошқа бир вакили - Тошкентнинг «Обод» жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз руҳ остида ўтган учрашувда «Андижон» рақибига жиддий қаршилик кўрсатди. Якунда тажриба бироз устунлик қилиб «Обод» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  Андижонликларнинг голларига Хусниддинов билан Абдувоҳидов муаллифлик қилди.

Виталий Легай шу куни бошланғич таркибда қуйидагиларни майдонга туширди: Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Аброр Комилов, Камрон Абдуҳамидов, Хусниддин Хусниддов, Ғайрат Жўраев, Бахтиёр Қосимов, Абдулазиз Ёқубов.

Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Акбар Ходжаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Абдурасул Комилов, Иброҳим Отахонов, Жаҳонгир Мақсудов, Санжар Асқаралиев, Мақсуд Мақсудов, Фарҳод Бекмуратов, Ойбек Нурматов, Алишер Абдувоҳидов.

Энди «Андижон» 17 февраль куни «НБУ-Осиё»га қарши синов-назорат учрашувини ташкил этади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика