"Андижон": Бахтиёр Ашурматовни табриклаймиз!
25 mar 2016 09:12
News
Бахтиёр Аъзамович 40 ёшини қарши олмоқда. Мураббийлик соҳасида самарали мехнати орқали кўпчиликнинг эътиборини қозониб келаётган Ашурматов турмуш хаётда ҳам намунали инсонлиги билан ажралиб туради.
«Андижон»ни яқин йиллар ичида рақобатбардош жамоага айлантиришни мақсад қилган Бахтиёр Аъзамович бу йўлда астойдил мехнат қилмоқда. Умид қиламизки ушбу мураббий бошчилигида «Андижон» халқаро майдонларда ўйнайди.
Бугун жамоамиз аъзолари «Қизилқум» билан ўйинда мураббийимизга муносиб совға тайёрлашни мақсад қилган. Асосийси бу эмас. Муҳими Бахтиёр Аъзамовичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз. Оиласи ва яқинларига бахтига ҳамиша соғ бўлсин.
«Андижон» ФК рахбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, барча ишчи ходимлар ва кўплаб жонкуяр ишқибозлар номидан Бахтиёр Ашурматовни бугунги сана билан муборакбод этамиз.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments