Latest news

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  64 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  13 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади News

ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади

"Андижон" ҳамда Доҳанинг "Ал Аҳли" жамоалари ўртасида ўтказиладиган ОФК Чемпионлар лигаси 2 турнирининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди.

"Андижон" (Ўзбекистон) – "Ал Аҳли" (Қатар) 0:0 

Бош ҳакам: Даниэл Жон Элдер (Австралия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Эндрю Меимаракис, Бредли Жон Уайт (иккаласи – Австралия) 

Тўртинчи расмий: Жин Жингюан (Хитой) 

Ҳакамлар назоратчиси: Нажаҳ Раҳам Рашид Алҳамаидаҳ (Ироқ) 

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғиз Республикаси) 

Маҳаллий медиа офицер: Ёқубжон Соҳибов 

Маҳаллий бош координатор: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Исмоил Акинаде, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (41.Муҳаммадюсуф Мирқодиров,90), 13.Сардор Азимов, 18.Дамир Темиров (16.Абдураҳмон Абдуллаев,85), 22.Усмонали Исмоналиев ( 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 90), 23.Дониёр Абдуманнопов (71.Бектемир Абдуманнонов,77), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 12.Моҳирбек Комилов, 2.Абубакир Ашуров, 5.Абдулвоҳид Гуламов, 21.Асадбек Ҳабибуллаев,  70.Аббосбек Абдуғоффоров, 99.Муҳаммадали Усмонов.

"Ал Аҳли": 35.Марван Шериф, 5.Матей Митрович, 6.Ибраима Диалло ( 33.Ҳолид Муҳаммад, 90+4), 8.Дрисс Феттуҳи, 9.Секу Янсане (7.Юлиан Дракслер,64), 10.Эрик Эрнандес Экспосито, 12.Ҳилал Муҳаммад Ал Сид (41.Аҳмад Реяд Фадлемул, 85), 14.Майкл Влап, 16.Робин Амин Тиҳи, 24.Амиду Думбуя, 29.Суҳайб Ганнан.

Захира: 1.Язак Наим Ҳуссайн, 3.Эслам Яссин, 4.Тилал Али,  11.Абделраҳман Фаҳми Мустафа, 17.Отман Ал Яҳри, 18.Жасим Муҳаммад Омер, 20.Ҳамад Мансур Ража, Салоҳ, 88.Аюб Амрауи, 95.Носир Иброҳим Ал Наср.

Огоҳлантириш: Дониёр Абдуманнопов ("Андижон") 9


ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Дамир Темиров ўрнига Абдураҳмон Абдуллаев тушди.

79. СЕЙВ. Эржан Токотаев жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

77. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Дониёр Абдуманнопов ўрнига Бектемир Абдуманнонов тушди.

70. Учрашувда жуда кўп бурчак зарбалари бўлмоқда. 

64. ЎЗГАРИШ. "Ал Аҳли", Секу Янсане ўрнига Юлиан Дракслер тушди

55. Азимовнинг узатмасидан сўнг Саиднуруллаев зарба йўллади. Тўп Думбуяга тегиб майдонни тарк этди.

50. Токотаевдан яна бир сейв.

46. Новакнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБА. Абдуманнопов қулай позицияда зарба йўллади. Бу голга етарли бўлмади.

42. Токотаев рақиб футболчисининг кучсиз зарбасини ушлаб олди. 

39. Абдуманнопов ва Исмоналиев рақиб дарвозаси олдида хавфли вазия яратишди. Исмоналиевнинг боши билан узатма аралаш зарбасига ҳеч ким етиб келмади.

35. Ўйинда қайсидир жамоанинг яққол устунлиги сезилмаяпти.

32. "Андижон" футболчилари рақиб ҳужумини қайтаришди.

28. "Ал Аҳли" бурчак зарбасини ишлади. Рақиб сафида Янсанне олдинда муаммо туғдира оляпти.

23. Ўйин паст темпда ўтмоқда, дарвозалар олдида кескинлик юқори эмас. 

16. "Андижон"нинг ҳужумлари аниқ зарба билан якунланмаяпти. 

12. ЗАРБА. Муҳаммадкарим Тоировнинг зарбасини "Ал Аҳли" посбони қайтарди.

9. "Андижон" ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманноповга сариқ карточка кўрсатилди. 

2. "Ал Аҳли" ўйинни назорат қилишга ҳаракат қиляпти.

- Учрашувга старт берилди.  

- "Бобур Арена" ўйинга тайёр!

Rating:    

Comments

+8   
01 oct 18:16:43
Karaev Mansur
Олга Андижон, факат галаба, Пахтакор сен билан
+5   
01 oct 18:31:13
FC_Pakhtakor
Тошкендан Андижонга омад.
+4   
01 oct 20:39:26
CA BOSS
Андижон Халқаро майдонлардаги расмий ўйинлари тарихда қолади. Йигитлар жонини бериб ўйнади ва раҳмат, Токатаевга РЕСПЕКТ!.
Кейинги ўйинларда омад..
Ўзбекистон бирлашди.. Гап йўқ. Хаммага рахмат!
+4   
01 oct 19:20:21
Uzbekistan Paxtakor
Андижоннинг галабасини нишанлаш насиб килсин. Насаф ва Андижон голиб булса хам омади келмаса хам эътироз ва танкидларсиз мухлислик киламиз. Хозирда сизлар энг яхшисисизлар. Аллох юзимизни ёруг килсин.
+3   
01 oct 19:58:24
barselona7
Шацких ўз майдонида ўйнаётганини унутди шекилли. Бироз таваккал қилиб ҳужумга кўпроқ эътибор бериш керакмикан. Янаям билмадиму Шацких дурангга ўйнаётгандек кўриняпти.
+3   
01 oct 19:20:46
Нурали Юлдашев
Андижонга омад.Насаф мухлис.
+3   
01 oct 19:05:31
Saidjahon
Андижонимизга омад.Бизга омад тилаган мухлисларга рахмат.Хаяжонли пайтларда бизга далда буляпсизлар.
+3   
01 oct 19:02:17
1994 Nurafshon
Андижон бунака мухлислари билан ериб ташлайди
+3   
01 oct 18:53:55
Futbolahunos Admin
Олға Андижон, фақат ғалаба, Қўқондан омад
+3   
01 oct 18:32:23
Adis Azizxanov
Фаргона сизлар билан! олга Водий!!!
+3   
01 oct 18:28:56
Шуржи шахрисабз
Andijon olg'a,NASAF muxlislari omad tilaydi.
+2   
01 oct 20:46:24
uzb
Андижон бу турнерда 1та ютадиган жамоаси бор,Аркадоғ андижонга келса ушаларнигина ютиши мумкин,қолганлар билан 10 киши булволиб химояга ётиб уйнайди шекилли
+2   
01 oct 20:40:03
barselona7
Ҳа яхши бир очко ҳам очко. Аммо шу ўйин бўлса барча учрашувларни дуранг учун ўйнасак охири нима бўларкан.
+2   
01 oct 20:39:46
Muzaffar
Узиям урмас экан бошкагаям урдирмас эканда
+2   
01 oct 20:31:13
FIFA2022
Andijon anti futbol o‘ynashda davom etadi
Shuyam futbolmi odam ko‘ngli qolib ketadi bunaqa o‘yindan
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика