Latest news

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  11 02:29Левандовски масаласи ёпилди  3 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  5 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Андер Эррера Де Хеани Мессига тенглаштирди News

Андер Эррера Де Хеани Мессига тенглаштирди

МЮ ярим ҳимоячиси Андер Эррера Давид Де Хеа ва Лионель Мессини туғма иқтидор соҳиблари деб ҳисоблайди.

Де Хеа навбатдаги омадли мавсумдан сўнг мухлислар ўртасида ҳам, футболчилар ўртасидаги ҳам жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, дарвозабон Англия профессионал футбол Ассоциациясининг "йил жамоаси"га ҳам киритилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Давид дунёнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади.

Эрреранинг фикрича, жамоадоши ва "Барселона" форварди Лионель Мессининг қобилияти ўртасида умумий нимадир бор.

"Менимча, бугунги кунда Давид энг зўри. Унда ўзгача иқтидор бор. Назаримда, яратган ҳудди Мессини танлаганидек Де Хеани ҳам танлаган.

Унинг "Ливерпуль" билан ўйинда бажарган ишларини машғулотларда ўрганиб бўлмайди. Унинг Агуэрога қарши ўйинини ўрганиб бўлмайди, ўшанда Серхио Давиднинг дарвозасидан 2 метргина узоқда эди.

У жуда яхши, бу нарса ҳар сафар кўринади. У тўпни олгач, у билан нима қилишни билади.

Унда ўзгача имкониятлар бор, менимча уларни машғулотларда ўзига сингдирмаган. Чунки, уларни ўрганиш имконсиз. Фақатгина мана шундай иқтидор бўлиб туғилиш керак", - деди Эррера.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика