Latest news

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  63 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози News

Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози

"Реал" ҳам, Бразилия терма жамоаси ҳам Карло Анчелоттидан норози.

"Реал" бош мураббийи Бразилия терма жамоасига тайинланишга яқин эди, бироқ келишув бузилди ва энди италиялик мутахассис Саудия Арабистонидан таклифни кўриб чиқмоқда.  

Relevo хабарига кўра, 29 апрель куни тушдан кейин Анчелотти Бразилия футбол конфедерациясига (CBF) "Мадрид" уни июнь ойида қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Мутахассис бразилияликлар билан айнан июнь ойидан иш бошлашни келишиб қўйган эди.

"Реал" 65 ёшли мутахассисни АҚШда клублар ўртасида бошланадиган жаҳон чемпионатигача (КЖЧ) қўйиб юбормасликка қарор қилди. Клуб шартноманинг сўнгги йили учун 11 млн евро товон пули тўламасдан бунга тайёр эди. Айтилишича, Анчелотти ушбу суммани олишни хоҳлаган. Бу музокараларнинг бузилишига асосий сабаблардан бири бўлди.  

Бразилияда Карлонинг 26 май куни Рио-де-Жанейрога келиши ва Эквадор (4 июнь) ва Парагвай (9 июнь)га қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилиши режалаштирилган эди. Барча нарса, жумладан, 2026 йилги ЖЧгача бўлган шартнома келишилганди. Энди бу келишув деярли амалга ошмайди ва CBF Жорже Жезушни тайинлашни кўриб чиқмоқда.  

Анчелоттининг бу вазиятдаги хатти-ҳаракатларидан "Реал" ҳам, Бразилия ҳам норози. CBF келишув бузилганидан, "Мадрид" эса мураббийнинг бразилияликлар билан музокаралар олиб боргани (гарчи Карло клубдан рухсат сўраган бўлса-да) ва бразилияликлар билан суҳбат туфайли "Реал"даги бир йиғилишга бир марта кечикиб келганидан норози.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қаймоқраглилар" "Байер"дан Хаби Алонсони бош мураббийликка таклиф қилиш ниятида экани хабар қилинган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика