Анчелотти: "Роналду ўзини 20 ёш деб ўйламоқда" News

Анчелотти: "Роналду ўзини 20 ёш деб ўйламоқда"

"Реал" устози Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Португалия термаси билан бўлаётган ҳолати ҳақида гапирди.

"Ўйинни кўрганим йўқ, чунки набираларим билан бирга пицца едик. Уни захирада қолдиришдими? Кейин нима бўлди?

Футболда ҳамма нарса бўлади. Балки у ўзини ҳали ҳам 20 ёш деб ўйлаётгандир. Чунки у ўз танаси ҳақида қаттиқ қайғуради. Бироқ термада рақобат жуда катта бўлади.

Роналду билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган. У менинг муаммоларимни бартараф қиларди. Ҳар бир ўйинда ўртача гол урадиган футболчи билан муаммо бўлиши мумкинми? У билан ишлаш жуда осон эди", - деди Анчелотти.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика