Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди
28 may 2024 13:23
News
Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди
Унда "Реал" ва "Боруссия Д" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ҳал қилувчи беллашув олдидан мадридликлар устози Карло Анчелотти финалда дарвозани ким қўриқлаши ҳақида гапирди.
"Посбонларимизнинг иккаласи ҳам финалда ўйнашга муносиб бўлишди. Лунин ажойиб ўйин намойиш этмоқда, Куртуани эса қай даражада эканлигини ҳаммамиз биламиз. Ўйлашимча, якуний қарорни ўйиндан олдин қабул қиламан. Уларни биттаси майдонга тушади, иккинчиси захирада ўтиради - шуниси аниқ.
Лунин зўр мавсумни ўтказмоқда. Бугун унинг иссиғи чиқди, лекин шанбага у тикланади. Плюс бизда дунёнинг энг зўр дарвозабони (Куртуа) ҳам бор.
Менга тортишувларни эшитиш ёқади (ким ўйнаши ҳақидаги). Бу ҳафта мен уларни эшитаман ва ўз ишимни қиламан. Бу менга ёқади, агар ким ўйнашини айтиб қўйсам тортишувлар тўхтаб қолади", - деди юзида табассум билан Анчелотти.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments