Latest news

12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  0 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  101

Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди? News

Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Бугун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада давом этаётган Жаҳон чемпионати чорак финал баҳсида Эронга қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз етакчи футболчиси Анасхон Раҳматов билан суҳбатлашдик.

- Эронга қарши тайёргарлик жуда яхши бўлмоқда, - дея гап бошлади Раҳматов. Уларнинг камчилиги ва кучли томонларини яна бир маротаба кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёргарликни олиб бордик. Эронга қарши ўтказилган аввалги баҳсларда ўзимизда хатолар кўп бўлган. Ўша камчиликларимизни бартараф қилиш устида ишладик.

- Мазкур ўйиндан нималар кутмоқдасиз?


- Аввалги интервьюларда айтиб ўтганимдек, бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Боз устига, Эрон билан нохуш анъанамиз бор. Бугунги ўйинда шунга барҳам бермоқчимиз. Халқимиз ва оила аъзоларимз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, Эронни ҳам мағлубиятга учрата оламиз.

- Эрон жамоаси билан Таиландда ўтказилган турнирда ўзаро тўқнаш келгандингиз. Ўша вақтдаги билан ҳозирги Эрон ўртасида қандайдир фарқ борми?


- Бу терма жамоа ҳар доим кучли бўлиб келган. Таиландда ўтказилган мусобақада асосий таркибнинг 2-3 нафар футболчиси иштирок этмаганди. Жаҳон чемпионатига эса асосий таркиб олиб келинган. Ҳозирги Эрон кучли деб ўйлайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика