Ана холос! Ҳал қилувчи паллада "Насаф"дан 3 очко олиб ташланади
20 nov 2021 21:08
News
Ана холос! Ҳал қилувчи паллада "Насаф"дан 3 очко олиб ташланади
Бугун кумуш медаллар учун курашаётган 2 клуб Жиззахда ўзаро тўқнашганидан хабарингиз бор.
|
Sogdiana Shohruz Norkhonov - 50' |
Superliga. Round 25 20/11/2021, 14:00 1
:
1
Finished
|
Nasaf Husayin Norchaev - 79' |
Ушбу учрашув тўғрисида мақола ёзаётиб, қизиқ маълумотга дуч келиб қолдик. Бу АГМК ва "Сўғдиёна" жамоалари учун ёқимли, "Насаф" учун жуда ҳам ёқимсиз факт.
Гап шундаки, бугун огоҳлантирилган Марко Станоевич мавсумдаги 5-сариқ карточкасини ишлаб олди. Энг қизиғи, у 4 та огоҳлантиришдан кейин 1 та ўйинни ўтказиб юбормаган экан. Аниқроқ айтсак, сербиялик футболчи 11 ноябрь куни "Сурхон" билан ўйинда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олган ва 4 кундан кейин ўтказилган "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган эди.
Бу ЎФА "Интизом кодекси"нинг 5.45-бандига хилоф ҳисобланади. “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”нинг 17.10-банди эса бундай ҳолатда "Насаф" 3:1 "Қўқон-1912" ўйини натижасини бекор қилиб, Қарши клубига техник мағлубият, қўқонликларга эса техник ғалаба ёзилишини талаб қилади. Шунингдек, "аждарлар"га "Интизом кодекси"га мувофиқ жарима солинади.
Агар шундай бўлса, айни пайтда мусобақа жадвалида 3-бўлиб турган "Насаф"нинг очколи 42 тага тушиб, 4-поғонага пастлайди ва кумуш медаль учун курашдан автоматик равишда чиқиб кетади. Чемпионатдаги 2-ўрин масаласи эса 26-турда Олмалиқда ҳал бўлади.
МАҚОЛА: "Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди
Фахриддин Рўзиев
Similar news
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments