Latest news

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  6 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Ана холос. Эронда аёллар стадионга кирамиз деб тўполон қилмоқда News

Ана холос. Эронда аёллар стадионга кирамиз деб тўполон қилмоқда

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини ижобий ҳал қилди. Бу жамоа келаси йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Эрон мусобақа мезбони Россияни ҳисобга олмаганда Бразилиядан сўнг иккинчи бўлиб мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Мамлакатда одамлар хурсанд, кўпчилик бу муваффақиятни улкан хурсандчилик билан кутиб олди, лекин ҳамма ҳам эмас. Айниқса, аёллар деярли байрам қилишмади. Чунки уларнинг стадионга киришига ҳукумат томонидан рухсат берилмаган.

- Мен терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиққанидан хурсандман, лекин ич-ичимдан бундай қувончли дамни стадионда кўра олмаётганимдан хафаман. Чунки биз ўйингоҳларга бора олмаймиз. Эронда аёллар - унутилган мухлислар ҳисобланади, - дейди Сара исмли футбол ишқибози "The World Game" нашрига берган интервьюсида.


 - Мен 21 йилдан бери футбол томоша қиламан, лекин стадионга бориб кўриш бошқача. Ҳозирги шароитда мен худди инсон эмасга ўхшайман. Ҳа, афсуски бизда шундай, - дейди Сара. 

Сара Теҳрондаги "Стадионларни очинг" гуруҳини ташкил этган аёл. Гуруҳ қизлари биринчи бор 2005 йил "Озоди" стадиони олдида бизни ҳам стадионга киритинглар деган мақсадда намойиш ўтказишганди. Ўшанда Эрон ўз майдонида ЖЧ саралаш босқичи доирасида Баҳрайнни қабул қилганди. Аммо орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам бу қонун ўз кучида турибди.


2009 йил Сара ва унинг уч дугонаси "Озоди" стадионига киришга муваффақ бўлишади. Қандай қилиб дейсизми? Полиция уларга кореялик аёллар билан киришига рухсат беради. Ўшанда Эрон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилганди. Бу ҳақда Сара шундай дейди: 

 - Хорижлик аёллар-қизлар "Озоди" стадионига киришлари мумкин. Жанубий Корея термаси келган пайт мен ва уч дугонам улар билан стадионга кирган ва улар ўтирган секторда ўтиргандик. Ўшанда жуда қўрқиб кетгандим, чунки ҳукумат бу ишим учун мени ва уч дугонамни жазолаши мумкин эди. Лекин хайрият, полициячилар ўшанда бизни тушунган ва жим ўтирсанглар бўлди дегандек ҳеч кимга айтишмаганди.

Журналист Сарадан ўша ўйинни ёдга олсангиз деган саволига шундай жавоб берган: 

- Ўйин 1:1 ҳисобида тугаганди. Бу менинг "Озоди" стадионига биринчи киришим бўлган ва ҳозиргача охиргиси бўлиб турибди. Нима ҳолат рўй бермасин мен ўшанда чиндан бахтли эдим. Терма жамоанг ўйнаганда стадиондаги муҳитни ўз кўзинг билан кўриш чинакам бахт. Афсуски, бир йилдан сўнг вазият ўзгарди, ҳукумат кескин қарорлар қабул қилди ва эндиликда стадионга бориш умуман имконсиз. 

Ҳозирги кунда "Стадионларни очинг" гуруҳи компаниясини қўллаб-қувватлаётганлар кўплаб топилмоқда. Шулардан бири терма жамоа сардори Маъсуд Шожайи. Грециянинг "Паниониос" клубида тўп тепаётган тажрибали ўйинчи ҳатто Эрон президенти Ҳассан Руҳоний билан шу мавзуда учрашишга улгурди. 

 - Мен муҳтарам Руҳоний билан учрашдим, биз стадионларга қизлар ва аёлларни киритишга рухсат берилиши ҳақида гаплашдик, - дейди Шожайи. - Бизда футболни севадиган аёллар жуда кўп. Улар ҳам стадионга кирсам дейди. Агар мамлакатда 200 минг кишилик стадион барпо этилиб аёлларнинг ҳам киришига рухсат берилса, ўйлаймианки, 200 минг одам келади. Қачондир Эронда аёлларга ҳам футболга боришига рухсат берилади деб умид қиламан.


Изоҳ: Эрон полицияси аёлларнинг стадионга киришига руҳсат бермаяпти. 8 июнь, 2005 йил.



Изоҳ: Эронлик мухлисалар панжара ортида терма жамоа машғулотини кузатишмоқда. 22 май, 2006 йил.


ОФК ижроий қўмитаси вакили Мойа Додд 2013 йил Эронга келгани ва нималарни кўргани ҳақида сўзлаб берди: 

 - Менимча, футболдаги энг катта адолатсизлик аёлларнинг стадионга киришига рухсат бермаслик бўлса керак. Эронда аёллар футболдан маҳрум. Ваҳоланки, улар шу футболчиларнинг онаси, опаси ё синглиси, турмуши ўртоғи, қариндоши ва ҳоказо бўлиши мумкин. Мен 2013 йил ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер билан Эронга боргандим. У ерда стадионга киришни жудаям хоҳлайдиган жасур аёлларни учратганимиз ҳамон ёдимда.

ФИФАнинг ҳозирги бош котиби Фатма Самура ҳам худди Мойа Додд каби аёлларни стадионга киритиш тарафдори. 

 - Мен футбол туфайли бир қатор ўзгаришларни амалга ошира оламиз деб ўйлайман. Баъзи тўсиқларни олиб ташлашимиз ҳам мумкин. Лекин бир нарсани унутмаслик лозим, ФИФА ҳеч бир давлатнинг ички иши ҳамда сиёсатига аралаша олмайди. Шу боис бу масалага жуда эҳтиёт бўлиб ёндошган маъқул, - дейди ФИФА ходими Фатма Самура. 

Эронлик мухлиса Сарага келсак, у ҳали ҳам ўз ҳуқуқи учун курашишда давом этмоқда. Сара қачондир Эронда аёлларнинг стадионга киришига рухсат берилади дея ишониб яшамоқда. Ўзининг айтишича, жим юрган билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. 

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика