Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  12 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  51 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди News

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди

Tags :  Бухоро
Суперлиганинг биринчи босқичида ҳарақалай яхши иштирок этган "Бухоро" иккинчи босқичда умуман ўзини кўрсата олмаяпти.

Жамоа кеча сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб яна мағлубиятга учради. Яна дейишимизнинг боиси, "Бухоро" биринчи босқичда ҳам Намангандан мағлубият билан қайтганди. Жамоа кеча 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Бухоро"нинг кетма-кет мағлубиятлари сони қаторасига 6та ўйинга етди. Ҳа, шундай. "Бухоро" мана олтита ўйиндирки фақат мағлуб бўлмоқда.

Жамоа охирги марта 12 август куни ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундан сўнг Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи босқичнинг охирги иккита турида ютқазиб қўйишди: сафарда "Навбаҳор" ва уйда "Локомотив" билан кечган баҳсларда.

Кейин иккинчи босқич бошланди ва "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси давом этди. "Бунёдкор"га қарши 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган "Бухоро" кейинги турларда "Пахтакор", "Локомотив" ва "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳозир "Бухоро"нинг омади шундаки, жамоа ҳамма ўйинларни ютқазган тақдирда ҳам 7-ўринга тушиб кетмайди. Йўқса жамоа анча ҳаракатга тушиб қолган бўларди.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика