Ана холос! "Арсенал" футболчиси Тирни душда жароҳат олган
17 aug 2022 21:22
News
Ана холос! "Арсенал" футболчиси Тирни душда жароҳат олган
"Арсенал" шифокори клуб футболчиси Киран Тирни душдан чиққанидан кейин тиззасидан жароҳат олганини айтди.
"Тўпчилар" чап қанот ҳимоячисини анчадан буён турли жароҳатлар қийнамоқда ва унинг сўнгги шикастланиши ғайриоддий тарзда юз берган.
Қайд этилишича, унинг тиззасидаги муаммолар ўтган мавсум "Арсенал" машғулоти якунлангач, душ қабул қилиш вақтида бошланган, ўшанда у ювиниш маҳали тиззаси билан йиқилиб тушган. Бироқ ўшанда буни жиддий ҳисобламаган.
Апрель ойида эса тиззасида оғриқ сеза бошлаган Тирни "канонирлар"нинг 10 та ўйинини ўтказиб юборди. Кейинчалик унга операция қилиш лозимлиги айтилган ва футболчи яна бир қанча муддат футбол билан хайрлашди.
Ҳозирда Тирни сафга қайтган. Ҳимоячи "Лестер"га қарши баҳснинг 77-дақиқасида Зинченко ўрнига майдонга тушди.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments