Амрабат учун кураш қизғин кечмоқда News

Амрабат учун кураш қизғин кечмоқда

Марокаш терма жамоасининг ЖЧ-2022даги муваффақияти туфайли жамоа ўйинчилари Европа клублари эътиборини тортмоқда.

26 ёшли "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатни таркибида кўришни истайдиганлар сони ортиб бормоқда. Унинг вакиллари "Ливерпуль" устози Юрген Клопп билан кўришгани ва иккинчи учрашувни Жаҳон чемпионатидан сўнг ўтказишга келишиб олишгани маълум бўлди. 

Шунингдек, футболчининг ҳолатини Англиянинг "Тоттенхэм" ва Италиянинг "Милан" клублари ҳам кузатиб боряпти.

Қатардаги мундиалда шов-шувли тарзда юришини давом эттираётган Марокаш терма жамоаси таркибида Софьян Амрабат барча 4 та учрашувда майдонда ҳаракатланиб, жамоа муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика