Latest news

14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3

Амрабат: "Менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади" News

Амрабат: "Менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади"

Марокаш терма жамоаси хавбеки Софьян Амрабат Ла Лига клубларининг қизиқишлари ҳақида фикр билдирди.

- "Барселона", "Атлетико" каби жамоалар сиз билан боғлана бошлашдими?

-Бундай клублар билан боғланаётганим билан фахрланаман. Ҳозир "Фиорентина"да ўйнаяпман. Ўз клубимни жуда ҳурмат қиламан, бу ажойиб жамоа.

Бизда қойилмақом мураббий [Винченцо Итальяно] ва мени "Фиорентина"га олиб келган хўжайин Рокко Коммиссо, шунингдек, Жо Бароне [клуб бош менежери] ва Даниэле Праде [спорт директори] билан ажойиб муносабатдаман. Мен уларни ва клубни жуда ҳурмат қиламан.

- Аммо Симеоне ўз услубидаги футболчиларни яхши кўриши рост...

- "Фиорентина"да ажойиб мураббийим бор. Мен бошқалар ҳақида гапиришни ёқтирмайман.

Аммо Симеоненинг ишига қаранг, у нимага эришди? У кўп йиллардан буён "Атлетико"га мураббийлик қилмоқда. Менга унинг ўйин услуби ёқади. У жуда кўп ғалаба қозонди, уни жуда ҳурмат қиламан. Унинг жамоасидаги футболчилар жисмонан кучли ва тажовузкор. Менга бундай ўйин ёқади.

- Сизнингча, Марокаш ва "Атлетико" қайсидир жиҳати билан ўхшашми?

- Ҳа, Марокаш "Атлетико" каби ўйнашини ўқидим. Балки биз кучли ҳимоя туфайли ўхшашдирмиз. Ҳар доим шундай ўйнашни яхши кўришимни айтганман.

Менимча, ҳа, балки "Атлетико" ва Марокаш ўхшашдир, шунингдек, услуб ҳам Гаттузо жамоаларига ўхшайди. Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос услуби бор.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика