Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган News

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган

Софьян Амрабат "Барселона"да ўйнаши кафолатланса, текинга ўйнашга тайёр эканини билдирган.

26 ёшли Амрабат Қатардаги Жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилардан бири бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси ўтган ойда "Барса"нинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлган эди. Бироқ Ла Лиганинг молиявий чекловлари сабабли Каталония клуби итальян жамоасини Амрабатни қўйиб юборишга кўндира оладиган таклиф жўната олмади.

Агар улар келишувга эришганларида Амрабат мавсум охирига қадар маошидан воз кечишга рози бўларди. "Камп Ноу"да ўйнаш унга ўзини каттароқ жамоада ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлиши тайин эди.

Испан клуби Ла Лига томонидан қаттиқ молиявий назорат остида ва "Барса"да ҳозир футболчиларнинг маошлари бўйича жуда кам жой қолган. 

"Барселона" Амрабатни ёзгача ижарага олиб, кейин уни бутунлай ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ ижара учун 4 млн евро ва кейинроқ трансфер учун 36 млн евро "Фиорентина"ни васвасага сола олмади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика