Latest news

00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 00:11Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:59А Серия. "Комо" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум!  0 23:35Бундеслига. "Бавария" - "Вердер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  76 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  50 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  12 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12

Аморим МЮ футболчиларининг камалак ранг курткаларни кийишдан бош тортгани ҳақида гапирди News

Аморим МЮ футболчиларининг камалак ранг курткаларни кийишдан бош тортгани ҳақида гапирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим МЮ футболчиларининг камалак рангли курткаларни кийишдан бош тортишгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўтган ҳафта Премьер лигада акция бўлиб ўтди. Унга кўра, жамоа сардорлари майдонга камалак рангли боғичда тушиб келишлари керак эди.

"Манчестер Юнайтед" футболчилари 1 декабрь куни бўлиб ўтган "Эвертон"га қарши беллашув (4:0)га "Adidas" компанияси томонидан тақдим этилган камалак ранг курткаларда тушиб келишлари зарур эди.

Бироқ манкунианликларнинг марокашлик ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи мусулмон ва диндор эканлигини айтиб ушбу курткани кийишдан бош тортади. МЮнинг қолган футболчилари Нуссаир улардан ажралиб қолиб омма эътиборига тушмаслиги учун уни қўллаб-қувватлашди ҳамда улар ҳам курткаларни кийишмади.

"Бу жамоанинг қарори, шундай бўлиши керак.

Учта нарса борки, уларни доим ҳисобга олиш даркор. Биринчидан, клуб қадриятлари. Бу клуб нимага ишониши ва нимани ҳимоя қилишига шубҳа йўқ. Ундан кейин ҳурмат қилиниши зарур бўлган дин. Бизнинг қадриятларимиз - бошқа одамларнинг фикрларини ҳурмат қилишдир.

Ва учинчиси - жамоавий нарсалардир. "Нуссаирни ёлғиз қолдирмаймиз, биз бир жамоамиз." Аксарият ўйинчилар бир нарсага ишонишади, Лекин улар бошқа йигитни кўришди ва шундай дейишди: "Келинг, бирлашамиз".

Биз бу уч нарсани доим ҳурмат қилишимиз зарур. Буни яхши уддаладик деб ўйлайман. Биз ҳаммани ҳурмат қилишимиз керак, шунингдек, биз Нуссаирнинг дини ва маданиятини ҳам ҳурмат қилишимиз зарур", - деди "Манчестер Юнайтед" устози Аморим.

Rating: +36   

Comments

+3   
07 dec 18:38:13
Mirshohid
Maladest. Doim shunday boʻl jamoam
+2   
07 dec 18:37:43
Sukunat
Respect
+2   
07 dec 18:36:18
Mukhammadjonov Ayubkhon
Massive respect to MU from a Barça fan
+2   
07 dec 18:36:12
Абдурахмон Вахобов
Просто респект
+1   
07 dec 19:07:16
Abbosxon Parpiev
Мен йигирма йилдан ортикрок вакт Бавария мухлисиман лекин шу холатнинг акси Баварияда хам ЮЗ береди аммо клуб ва мухлисларнинг Нуссаирнинг бу ишларига босим ва тахдид Билан жавоб бериши кунглимни колдирди МЮ га эса шунчаки койил.
+1   
07 dec 18:41:33
Музаффар Махмудов
Молодец, кўнглиидаги иш бўлибди
+1   
07 dec 18:37:31
Ўзбек футболининг муҳлиси
Зайбал қилди блет, ЛГБТни ҳамма жойга тиқиштириб.
+1   
07 dec 18:37:06
Sukunat
La xavla vala quvvata illa billah...
   
08 dec 07:18:18
N.Yu
Ҳаммаси яхши бироқ деган жойи бор агар таркибда Нуссаирга ўхшаган диндошимиз бўлмаганда нима бўларди кийишармиди ўша кийимни . Энди бундан буёғига кўзларимиз очилди Нуссаир кўзларимизни очди ,бу хато экан деган фикр биронтасидан ўтаяптими ҳамма гап ўшанда
   
07 dec 23:26:16
Sera_M ¥ U
geycelona bulganda kamalak kurtka tugul trustigigacha keyvolardi
   
07 dec 22:24:10
Shovruq88
Manchester muhlisiman bugundan boshlab!Tupurdim Messiga ha Ronaldu ga ham
   
07 dec 21:02:24
Azizbek Rustamovich
Xurmatim oshdi bu yigitlarga. Yigitlarga respect
   
07 dec 20:43:47
Chust futbol
Офарин қойил қолдим.
   
07 dec 18:52:48
Beckham
Respect.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика