Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  3 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Амиржон Сафаров: "Тезкор гол "Динамо" фойдасига ишлади" News

Амиржон Сафаров: "Тезкор гол "Динамо" фойдасига ишлади"

«Нефтчи» - «Динамо» (2:3) учрашувида мавсумдаги тўртинчи голини киритган Амиржон Сафаров «Динамо»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ўйиндан кейин унинг фикрлари билан қизиқдик.

«Фарғонадаги ўйинда «Нефтчи» янги мураббий қўл остида тўп суриши маълум бўлсада, биз Самарқандга ғалаба билан қайтиш учун бор куч ва имкониятимизни ишга солдик. Ўйин бошида тезкор гол урганимиз «Динамо»нинг фойдасига ишлади. Чунки ўша голдан кейин «Нефтчи» ҳимояда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб, асосий эътиборни ҳужумга қаратди. Иккинчи бўлимда майдонга тушаётганимда Илҳом ака Шарипов тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни сўраганди.

Гол урган вазиятимда Саиджамол Давлатжонов ва Абдумалик Абдуллаевлар мени тезкорлик билан қулай вазиятга чиқаришди ва бундан унумли фойдаландим. Олдинда «Локомотив»га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз» - дейди «Динамо» ҳужумчиси.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика