Latest news

22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  0 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  2 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  53 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2

Амиржон Сафаров: “Камроқ ўйнаганим сабабли, ўзимга бўлган ишонч камайганди” News

Амиржон Сафаров: “Камроқ ўйнаганим сабабли, ўзимга бўлган ишонч камайганди”

Самарқандлик мухлисларга таниш бўлган ҳужумчи Амиржон Сафаров ҳам легионерга айланди. У Тожикистон чемпионати иштирокчиси “Файзқанд” билан шартнома имзоланди. Шундан сўнг унинг фикрларини олиш мақсадида Сафаров билан боғландик.

“Файзқанд”га ўтиши хусусида

- Бу клубга ўтишим оддий ҳолатда рўй берди. Интернет орқали жамоа бошлиғи алоқага чиқиб, жамоасига чақирди. Улар мени аввалдан билишини ва жамоага ёрдам беришимни айтишди. Гаплашиб, музокаралардан кейин шартнома имзоладим. Тўғриси, ўтган мавсум “Бухоро”да ўйин амалиётига эга бўлмадим, шу сабабли ҳам бу вариантни қабул қилдим. “Файзқанд” сафида ўйнаб, янада кучлироқ ҳолда ўзимизга қайтишни маъқул топдим. Ўйлайманки, қарорим ўзини оқлайди. 

Яратилган шароитлар борасида

- Жамоада шароитлар жуда яхши. Бу йил янги жамоа шаклланмоқда. Энг муҳим жиҳати, одамгарчилик биринчи ўринда туради экан. Шу томони менга жуда маъқул келди. 

“Хўжанд” билан келиша олмагани ҳақида

“У ерда ҳам қолишим мумкин эди. Биз молиявий томонлама келиша олмадик. Натижада, “Хўжанд”га ўтишим амалга ошмай қолди. 

Ўзбек клубларидан таклифлар тўғрисида

- Яширмайман, ўзимизнинг жамоаларимиздан таклифлар бўлди. Лекин ўтган мавсумда ўйнамаганим сабабли, ўзимга бўлган ишонч камайганди. Тожикистон чемпионатига йўл олиб, у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлсам, аввалги спорт формамни тиклаган бўламан. Кейинчалик ўзбекистоннинг бирорта жамоасига йўл олишим мумкин. 

Режалари ҳақида

- Мақсадим жорий мавсумда “Файзқанд” сафида кўпроқ голлар уриб, келаси йилда Ўзбекистон Суперлигасига кучли бўлиб қайтишни ният қилганман. Худо хоҳласа, мақсадимга эришаман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика