Latest news

13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  23 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  2 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  4 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  3 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  5 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман" News

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман"

«Динамо» - «Норин» (2:1) учрашувида захирадан майдонга тушган Амиржон Сафаров ўз «дубли» эвазига Самарқанд жамоасига ғалаба келтириб, ўйин қаҳрамонига айланди.

Учрашувдан кейин ёш ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

«Самарқанддаги дастлабки тур ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Захирадан тушиб икки голим эвазига жамоам ғалабасини таъминлаганимдан жуда хурсандман» - дея гап бошлади «Динамо» ҳужумчиси.

- Захирадан майдонга тушаётганингизда мураббийлар қандай кўрсатма беришганди?

- Жароҳат олган Азамат Бобожонов ўрнига майдонга тушганлигим боис, мураббийларимиз тўпни ўзимда ушлаб, тезкор ҳужумга кўпроқ ўтишимни таъкидлашганди. Шу боис имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтдим. Қолаверса, ҳужумда Алишер ака Холиқовдек тажрибали ҳужумчи билан бирга тўп сурганим катта ёрдам бўлди. У кишидан ҳам жуда кўп нарса ўрганаяпмиз.

Жамоамиз мураббийлари барча ёшларга имконият беришмоқда. Уларни ишончини оқлаб, бундан фойдаланишга интилаяпмиз. Бутун мавсум ўйинлар ҳали олдинда. Умид қиламанки, қолган ўйинларда ҳам ўз голларим ва ғалабамиз билан «Динамо» мухлисларини хурсанд қиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика