Latest news

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  11 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  1 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  2 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  4 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  4 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Амиржон Сафаров: "Бунёдкор"дан қўрқмаймиз" News

Амиржон Сафаров: "Бунёдкор"дан қўрқмаймиз"

Бугун Самарқанднинг "Динамо" клуби Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашувини сафарда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув олдидан "Динамо" клуби футболчиси Амиржон Сафаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувдан олдин кайфият аъло даражада. Ушбу баҳсга кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик. Деярли ҳамма бугунги ўйинга 100 фоиз тайёр. "Бунёдкор"да анчагина таниқли футболчилар тўп тепишади. Лекин биз улардан қўрқамиз дегани эмас. Осонликча кубок баҳсларидан чиқиб кетиш ниятимиз йўқ. Барча яхши билади, мусобақада бор йўғи 4та жамоа қолди. Булар, "Бунёдкор", "Насаф" ва "Локомотив" жамоалари. Биз бекорга ярим финалга чиққанимиз йўқ. "Бунёдкор" бу йил анча кучайган. Буни "Нефтчи"га қарши баҳсда гувоҳи бўлдик. Бу йилги трансферлар "қалдирғочлар" учун анча омадли бўлди. "Бунёдкор"га омад тилайман", - дейди Амиржон Сафаров



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика