Latest news

19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  0 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  2 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  4 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  9 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  15 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  1 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0

Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда" News

Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"

Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Амирҳуссайн Ҳуссайнзода CAFA Nations Cup-2025 финалидаги рақиб Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. Бу сафар биз улар билан ўз юртида ва мухлислари қўллаб-қувватлаши остида учрашмоқдамиз, шунинг учун олдимизда янада мушкулроқ вазифа турганини шубҳасиз ҳис қилмоқдамиз.

Ўтган ўйинда ўзбекистонликларнинг рақиби таркибидаги футболчи кутилмаганда қизил карточка олганига гувоҳ бўлдик. ФИФА назорати сустроқ бўлган бундай мусобақаларда баъзан Ўзбекистон фойдасига қарорлар қабул қилиниши кузатилади.

Инфантинонинг иштироки Осиё футболи ва ушбу турнир учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Унинг иштирокида ғалабага эришишимизга умид қиламан. Албатта, айрим ҳолатлар бизнинг назоратимиздан ташқарида, бироқ ҳакамларнинг хатолари натижага таъсир кўрсатмаслиги учун ўйинларга минимал хавф билан ёндашишга ҳаракат қиламиз", – деди 24 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, CAFA турнири финали Тошкентдаги "Олимпия" стадионида ўтказилади. Баҳс 19:30 га белгиланган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика