Амир Ғалинои: "Ўзбекистон ажойиб мамлакат"
17 apr 2018 21:32
News
Амир Ғалинои: "Ўзбекистон ажойиб мамлакат"
Мен 20 йилдан буён мураббий бўлиб ишлаяпман. Эрон терма жамоасида ҳам бош мураббий бўлганман. Лекин бугунгидек муҳим ўйинда иштирок этмагандим. Учрашувдан олдин бизда хадик бор эди. "Локомотив" ҳам чиройли ўйнади, улар ҳам кейинги босқичга чиқишга ҳақли эди. Аммо биз керакли натижага эришдик ва кейинги босқичга йўл олдик.
- Бугун сўнгги дақиқаларда рақиб иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди. Барчаси режа бўйича кечдими?
- Натижа учун ҳимояланишимиз табиий эди. Мақсадимиз гол ўтказмай имкон бўлиши билан гол уриш эди. Бунга эришдик.
- Кейинги босқичда Эроннинг яна бир клуби "Истиқлол" билан ўйнайсизлар...
- Аввало "Персеполис" ва "Истиқлол" жамоаларини кейинги босқичга чиқишгани билан табриклайман. "Истиқлол" клуби мен учун бегона эмас.
- Эрон матбуоти сизни "Сепахон"га ўтишингиз ҳақида ёзмоқда...
- Ҳар қандай ОАВ турли маълумотлар ёзаверади. Айни пайтда бор эътиборим "Зоб Оҳан" билан боғлиқ.
Якунда ичимдагиларни айтмоқчиман. Ўзбекистонга кўп бор келганман. Бу ерга ҳар сафар келганимда ривожланишни кўраман. Бундан ташқари иқлим сизларга худо томонидан тақдим этилган инъом деб ҳисоблайман. Эронда бундай ёмғир камдан кам ёғади.

Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments