Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда" News

Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Эрон термаси бош мураббийи Амир Ғаленои матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда икки жамоани ҳам чиройли ўйин билан табриклайман. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Биз бир киши кам бўлиб ўйнадик. Статистика бўйича ҳам биз рақибдан устун эдик. Дарвозага йўлланган зарбалар ва аниқ зарбалар бўйича Ўзбекистондан яхшироқ натижа қайд этдик. Фикримча, бугун биз иккита пенальти ишлаб олгандик, аммо ҳакам бундай фикрда бўлмади. Дастлабки уч турдан сўнг бизда 7 очко бор ва бирорта гол ўтказиб юбормадик", - деди Амир Ғаленои.

- Жамоангиз бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг ҳужумкор футболчиларни майдонга туширдингиз ва жамоангиз ўйин сўнгида жуда яхши ҳаракат қилди. Бир киши кам бўлиб ҳам Тошкентда ғалаба қозониб кетмоқчи эдингизми? 

- Ўзингиз ҳам ушбу саволга жавобни биласиз деб ўйлайман. Биз бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳам ҳужум қилдик ва бир нечта бурчак зарбаларини ишлаб олдик. Ўзбекистон дарвозабони ҳам кўп вазиятларда ўз жамоасини қутқарди. Қизил карточкадан сўнг иккита пенальти ишлагандик.

- Учрашув якунланганидан сўнг мухлислар олдига бориб, улар билан суҳбат қурдингизлар. Эрон терма жамоаси мухлислари билан нима ҳақида гаплашдингиз?

- Мен уларга раҳмат айтдим. Бу табиий ҳолат, улар бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлашди.

Эронлик журналист саволи: - Бугунги ҳакамлик ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Бизнинг фойдамизга бўлган яққол пенальтилар белгиланмади. Ҳатто ВАР тизими ҳам ушбу вазиятларда пенальти белгиламади.

- Бош ҳакам бугун ўйинни яхши бошқарди. Ҳакам ўйин ритмини бузмади, лекин аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз иккита пенальти ишлагандик. Бу менинг шаҳсий фикрим. Масалан, яқинда бўлиб ўтган Европа чемпионатининг чорак финал баҳсида ҳам шундай ҳолат рўй берди. Германия - Испания ўйини сўнгида Испания дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланиши керак эди. УЕФА эса бир ярим ойдан кейин ушбу ҳолатда пенальти белгиланиши керак бўлганини тан олди. Ҳакамлар ВАР тизими билан ҳам хатога йўл қўйиши мумкин. Футбол шу билан қизиқ.

- Эрон терма жамоаси бугун ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этмади. Ўзбекистон бугун Эронни шундай ўйнашга мажбур этдими?

- Бугун яхши ўйин гувоҳи бўлдик. Бу гуруҳдаги энг яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Биз кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак. Бугун Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат. Ушбу ўйинларни ёритган барча ОАВ вакилларига ҳам раҳмат.

- Сиз Эрон терма жамоаси фойдасига белгиланмаган пенальтилар ҳақида гапириб ўтдингиз, аммо Ўзбекистон терма жамоасига бир нечта вазиятда пенальти берилиши мумкин эди. Ушбу ҳолат ҳақида фикр билдирсангиз?

- Биз вазиятларни техник камерамиз орқали такроран кўрдик. Менинг фикримча, биз пенальти ишлагандик. Бу менинг фикрим, ҳолос.

- Эронлик журналист саволи: Биз дастлабки учта учрашувда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Бугун Ўзбекистон терма жамоасига вазиятлар яратишга деярли имконият бермадик. Ҳимоя чизиғимизнинг мустаҳкамлигининг сабаби нимада?

- Биз Осиё Кубогида ҳам жуда яхши ҳимояланишимизни кўрсатгандик. Фақатгина индивидуал хатолар сабабли голлар ўтказиб юборгандик. Бугунги учрашувда ҳам яхши ҳимоялана олишимизни исботладик. Али Неъматини миллий терма жамоа сафидаги дебюти билан табриклайман. Умид қиламанки, у келажакда Эрон терма жамоаси сафида ҳали кўп майдонга тушади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика