Latest news

15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  1 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  3 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  10 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  10 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1

Амет Мемет: "Олтинчи ўринни олмоқчимиз" News

Амет Мемет: "Олтинчи ўринни олмоқчимиз"

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб журналистлар саволларига фарғоналиклар устози ташриф буюрди.
- Бизникилар ҳали ўйинга мослашиб улгуришмасидан “Бунёдкор” катта куч билан олдинга ўтди ва ҳисобни очди. Жамоамиз иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата бошлади. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишимизга “Бунёдкор”нинг тажрибали футболчилари имконият беришмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Улар кубок доирасидаги ўта оғир учрашувдан кейин ўзларини йўқотиб қўймагани ҳайрон қолдирди, - деб гап бошлади Амет Абдуллаевич.

- Саркисян кетганидан кейин жамоани қайта шакллантириш қийин бўлмаяптими?

- Юрий Вазгеновичнинг футболга бўлган ўз қарашлари бор, меники эса бошқача.

- Носир Отақўзиев ўз интервьюасида кам ўйнаётганини бош мураббийдан сўранг деб гапирди. У нима учун майдонга кам тушириляпти?

- Жамоамиз тактикасидан келиб чиқиб, битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Уни ҳам майдонга тушадиган вақти келади.

- “Нефтчи” еттинчи поғонадаги жамоадан беш очко кам жамғариб, 8-ўринда бормоқда. Жамоанинг мақсади қайси ўрин?

- Вазифамиз аниқ – олтинчи ўринни олмоқчимиз. Саккизинчи поғона бизга ярашмайди!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика