Latest news

14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  1 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  2 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  2 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  1 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  11 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  35 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  3 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  11 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  6 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  22

Америка Кубогини ўтказиб юборадиган 10 нафар юлдуз News

Америка Кубогини ўтказиб юборадиган 10 нафар юлдуз

11 июндан бошлаб Чилида Америка Кубоги старт олади.

Жанубий Америка қитъасининг энг нуфузли турнирида баъзи сабабларга кўра иштирок эта олмайдиган футболчилар билан танишинг.

10. Паоло Дибала. Таркибида Месси, Игуаин, Агуэро, Тевес каби ҳужумчилар бўлган Аргентина терма жамоасида Дибалага жой топилиши қийин.


9. Паулиньо. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга "Тоттенхэм" футболчисини турнирга чақирмасликни маъқул кўрди


8. Диего Форлан. 5 йил олдинги ЖЧда у ажойиб голлар киритиб, жамоасининг ярим финалга етиб боришига ҳиссасини қўшганди. Бироқ, у айни пайтда 36 ёшда ва Уругвайда ҳам кучли, ёш ҳужумчилар етишиб чиқмоқда


7. Энцо Перес. Аргентина бош мураббийи "Валенсия" футболчисини терма жамоага жалб этмасликка қарор қилди


6. Мартин Касейрес. Футболчи жароҳати сабабли турнирни томошабинлар қаторида кузатади


5. Алекс Тейшейра. "Шахтёр"нинг иқтидорли футболчиси ҳам Дунга назаридан четда қолди



4. Налдо. Иқтидорларга бой бўлган Бразилияда Налдо каби футболчиларга жой топилмаслигини одатий ҳол десак ҳам бўлаверади


3. Оскар. "Челси" аъзосининг йўқлиги ҳам бразилияликлар учун бошоғриқ бўлиши тайин.



2. Дани Алвес. "Барселона" футболчисининг Бразилия терма жамоаси учун фойдаси тегиши аниқ эди. Бироқ, мураббий кутилмаганда уни таркибга киритмади


1. Луис Суарес. Уругвайлик футболчининг дисквалификацияси ҳали ўз якунига етмаган. Бу эса терма жамоанинг имкониятларини кескин пасайтириб юборади


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика