Latest news

16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  41 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  14 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Ҳакамлар "Андижон"ни "чопишди". "Алё рэф"дан Суперлига 11-туридаги ҳакамлик таҳлили News

Ҳакамлар "Андижон"ни "чопишди". "Алё рэф"дан Суперлига 11-туридаги ҳакамлик таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 11-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.

 
❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳеч қайси такрорий лавҳада "Андижон" футболчиси "Қизилқум" футболчисининг юзига теккани кўринмаган. Унинг қўллари ён томонга ёйилган ва ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. Бу ерда ўйинни давом эттириш керак эди.

Кейинроқ ҳакам жарима тўпини қаердан тепиш кераклигини кўрсатган "Андижон" футболчисига сариқ карточка кўрсатган. Жарима тўпи тепилган жой ва ҳакамнинг наздидаги қоида бузилган жой тахминан ярим метрга фарқ қилмоқда. Бу жуда ҳам ваҳимали ҳолат эмас, лекин бош ҳакам эътиборлироқ бўлиши керак эди.

❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Менимча, қизил карточка – бу вазиятда жуда ҳам кескин қарор. Юмшатувчи жиҳатлар бор: "Андижон" футболчисининг оёғи букилган, бутсанинг тиши билан бош томон аниқ ҳаракат йўқ, у рақибга озгинагина теккан. Яккакурашга киришиш тезлиги ҳам кам. Бу вазиятда "Андижон" футболчисига қўпол ўйин учун сариқ карточка бериши керак эди. ВАР бу вазиятга аралашиши шарт эди.

❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Қизилқум" футболчисидан симуляция. "Андижон" футболчисининг оёғи ерда ва тўпга интилмаяпти. Ҳужумдаги футболчи бундан фойдаланиб ўнг оёғини ҳимоячи ёнида қолдирмоқда, шу орқали контактга эришмоқда. Эркин зарба ва "Қизилқум" футболчисига сариқ карточка. Пенальти нотўғри белгиланган.

❓ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Агар синчиклаб қаралса тўпиққа аниқ зарба берилмаган. "Андижон" футболчиси тўпни тепиб юборди ва оёғини кўтарди, подкат ташаган "Қизилқум" футболчиси эса унга тегиб кетади.
Албатта, ўйин динамикасида кўплаб ҳакамлар бу вазиятда сариқ карточка кўрсатишади. Яккакурашга киришиш учун жиддий ҳаракат, тезлик, олди томондан подкат ва оёқ таги билан рақиб томонга интилиш бор. Аммо стоп-кадрлар бўйича шуни айтишим мумкинки бу вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатмаса ҳам бўлади.

❌ "Қизилқум" - "Андижон"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу вазиятда ўйинни давом эттириш керак. "Қизилқум" футболчиси енгил контактни ҳис қилди ва фолни "ясади". Бу нормал кураш, қоида бузилмаган. Пенальти нотўғри белгиланган, "Қизилқум" футболчисига оғзаки огоҳлантириш бериш керак эди.

✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Юз фоизли сариқ карточка. "Пахтакор" тўпга биринчи ета олмаслигини тушунди, аммо контактни енгиллаштиришга ҳаракат қилмаяпти ва оёғини букмаяпти, сўнгра рақиб посбонига бориб урилди. Ҳакам сариқ карточкани тўғри кўрсатди.

❌✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Агар вазиятни ўзини таҳлил қилсак, "Навбаҳор" футболчиси №13 (Иванович) ва "Пахтакор" футболчиси №3 (Азмиддинов) сариқ карточкадан олишлари керак. Ҳамма тинчланганидан кейин бу икки футболчи кичик жанжал содир қилишди.
Бу жанжалга қадар содир бўлган фол ва тўқнашувчалар сариқ карточкага тортмасди. Оғзаки огоҳлантириш билан чекланса бўлади.

❌ "Сўғдиёна" - "Насаф"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу вазиятда ВАР ҳакам қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар аралашишга ҳақли эмасди. Ҳакамнинг биринчи қарори "Сўғдиёна" футболчисига сариқ карточка кўрсатиш бўлди, бунга қўшилса бўлади. У билан бир чизиқда бошқа ҳимоячи ҳам бор эди, у тўпга етиб олиши мумкин эди, шу боис буни "сўнгги умид фоли" деб бўлмайди. ВАР вазиятга нотўғри аралашди, бош ҳакам хато қилди ва "Сўғдиёна" футболчисини четлатди.

❌ "Олимпик" - ОКМК ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Олимпик" дарвозабони зарбани аниқ кўриб турди ва офсайддаги ОКМК футболчиси тўпдан ўзини секингина олиб қочди холос. Менимча, офсайддаги футболчи дарвозабонга халал бермади, дарвозабон зарбани қайтаришга уринди, шу боис голни ҳисобга олса бўларди.

✅ "Олимпик" - ОКМК ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бош ҳакам сариқ карточкасиз пенальти белгилаш қарорига тўлиқ қўшиламан. "Олимпик" ҳимоячисининг қўли танасини каттароқ қилмоқда. Бу албатта қоида бузилиши. Пенальти тўғри белгиланган.
Пенальти тепиш вақтида "Олимпик" посбони чизиқдан чиқиб кетган. ВАР тўғри аралашди ва пенальти такроран тепилди.


Шундай қилиб, Суперлиганинг бу туридаги 10 та баҳсли вазиятида ҳакамлар 7 та хатога йўл қўйишган. Ундан 4 таси "Қизилқум" - "Андижон" ўйинида кузатилган.

Rating: -10   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика