Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  9 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин News

Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин

Европада ички чемпионат ўйинлари аста-секин якунланиб бормоқда.

Бугун Германия Бундеслигасида мавсум ўз ниҳоясига етади. Охирги 34-тур бугун Тошкент вақти билан 18:30да старт олади. Турдан ўрин олган 9 учрашувнинг барчаси бир вақтда бошланади.

Сўнгги тур олдидан Бундеслигада 1, 4 ва 5-ўрин эгалари аниқ бўлиб улгурган. "Бавария" ва "Штутгарт" эса 2 ва 3-ўрин учун курашади. Бугуннинг энг катта интригаси Леверкузенда кутилмоқда. Хаби Алонсо бошчилигида фантастик мавсумни ўтказаётган "Байер" чемпионатни мағлубиятсиз тугатиши мумкин. Бунинг учун улар ўз майдонларида "Аугсбург"дан енгилишмаса бўлгани. Шу кунгача Германия футболи тарихида ҳеч бир клуб мағлубиятсиз чемпион бўлмаган. Бундан ташқари, Алонсо шогирдларини 22 май куни тунда "Аталанта"га қарши Европа лигаси финали ва 25 май куни "Кайзерслаутерн"га қарши Германия кубоги финали ҳам кутмоқда. Агар жамоа мана шу беллашувларда ҳам мағлуб бўлмаса бутун мавсум барча мусобақаларда умуман ютқазмаган клуб сифатида тарихга киради.

Германия Бундеслигаси 34-тур учрашувлари:

18.05.2024, 18:30

"Байер" - "Аугсберг"

"Боруссия Д" - "Дармштадт"

"Айнтрахт Ф" - "Лейпциг"

"Хайденхайм" - "Кёлн"

"Хоффенхайм" - "Бавария"

"Штутгарт" - "Боруссия М"

"Юнион Берлин" - "Фрайбург"

"Вердер" - "Бохум"

"Волфсбург" - "Майнц"


Германия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>> БУНДЕСЛИГА

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика