Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"
09 jun 12:40
News
Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"
"Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик бошланган. Жамоамиз ушбу босқичда қийинчиликларга дуч келди. Ўз майдонимизда кучли ўйин кўрсатдик. Бироқ Қатар стадионларидан ташқарида бироз қийинчиликларга дуч келдик ва биздан кутилган натижаларнинг кўпига эриша олмадик. Саралаш босқичида ўз майдонингизда ғалаба қозониш ва сафарда ижобий натижалар кўрсатиш кераклигини яхши биласиз. Мухлисларга шуни ваъда қиламизки, кейинги ўйинларга шай ҳолатда бўламиз. Ўзбекистонга қарши беллашувдан бошлаб биздан талаб қилинган барча ишларни бажарамиз ва жаҳон чемпионати саралаши кейинги босқичига тайёргарликни шу ўйиндан бошлаймиз", деди 28 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments