Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  16 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Аллегрини кетказиш ёки Гвардиолани кутиш. Тухель янги иш изламоқда News

Аллегрини кетказиш ёки Гвардиолани кутиш. Тухель янги иш изламоқда

Томас Тухелнинг "Челси"дан кетиши барча учун, жумладан немиснинг ўзи учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди.

Бозорда яхши натижаларга эга кучли мураббий бор ва унга навбатлар юзага келиш эҳтимоли катта. Эркин ва ўз номига эга бўлган Маурисио Почеттинодан кўра (ПСЖдаги иши), Томас ўз шубҳали иш тажрибаси билан репутациясини бузмаган.


"Ювентус"


Массимилиано Аллегри ушбу мавсум А Серияда "Ювентус" билан ҳали мағлубиятга учрамади, аммо олтита ўйиндан фақатгина иккитасини ютди. Шу сабаб туринликлар лигада ўзлари кўникмаган камтаргина саккизинчи ўринни эгаллаб туришибди. Ҳа, гегемонлик йилларидан ҳеч нарса қолмади — ҳозир бошқа вақт. Аммо, клуб босслари Милан жуфтлиги ва бутун бошли бошқа рақиблар гуруҳидан ортда қолишни хоҳлашмайди. "Ювентус" эса камида ҳар қандай ҳолатда ҳам чемпионлик учун курашиши керак. Аллегри эса ҳозирча бунга қодир бўлмаслиги мумкин.


"Ювентус" боссларининг сабри эса узоққа етмаслиги мумкин. Айнан, Тухелнинг бўш эканлиги сабаб. Томас учун ҳам бу қизиқарли вариант бўларди. Катта ресурслар, ном ва бошқа чемпионатда катта клуб билан ишлаш... Тухель "Боруссия" (Дортмунд)да ҳам, ПСЖда ҳам, "Челси"да ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Тухель "Ювентус" учун Аллегри ўрнига ажойиб ўринбосар бўларди. У ўйинни мудофаадан қуриш, юлдузлар билан ишлаш, қийин мусобақалар вазифаларни ечишни билади. Тухель — тактик, А Серияни эса энг "тактик" чемпионат дейишади. Нега уриниб кўрмаслик керак?


"Реал"


Мадридликларда барчаси ажойибдек, Карло Анчелотти эса Испания пойтахтида ҳукмронлик қилмоқда. Аммо, янгиланган "Барселона"дан чақириқ анча кескин. Ҳа, Флорентино Переснинг Анчелоттига бўлган муносабати ҳам узоқ йиллик эмасдек. Ёш ҳам олдингидек эмас. Ғоялар ҳилма-хиллиги ҳам. Агар "Реал"да Анчелотти билан нимадир кўнгилдагидек кетмаса, мадридликлар қизиқарли вариантларни ҳисобга олиб, тезда ундан қутулишлари мумкин.


Тухель "Реал"га ишга бўлган ёндашуви сабаб мос келиши мумкин. У қайсидир маънода Анчелотти ишларининг давомчиси бўлиши мумкин, Карло "Реал"да катта ўзгаришлар қилмайди ва авлодлар алмашинувини аста-секин амалга оширмоқда.



"Атлетико"


Тухель аслида Мадридга фақат "Реал" учун бормаслиги ҳам мумкин. Диего Симеоне том маънода "Атлетико" билан бирга ўсганга ўхшайди, аммо унинг кетиши ҳақида бир неча миш-мишлар тарқалди. Симеонега "Атлетико"да қаттиқ ишонишади, аммо бу сеҳр ҳам аста секин заифлашмоқда.


Симеоне томонидан таклиф қилинган ва қўлланилган ғоялар баъзан иш бермаяпти ёки умуман ишламаяпти. Бу мавсум мадридликларни "Реал" ва "Барселона"га қарши рақобат қилиш учун мураббийлар штабини ўзгартиришга ундаши мумкин. Сабаби, энди "Атлетико"ни шундай кўринишда қабул қилишмайди.


"Интер"


Қайсидир маънода "Интер"нинг ҳолати "Атлетико"никига ўхшайди. Совринга яқинда эришилди, аммо барибир ўзгариш ва янгилаш талаб қилинмоқда, жамоанинг ҳозирги ҳолати катта муаммоларни ҳал қилишига ишонч йўқ. Маълум бир қисмларда — ҳа, аммо бирор бир титулни қўлга киритиш тасодифдек қабул қилинади ва умуман олганда, бунга ишонч йўқ.


"Атлетико"да ҳам, "Интер"да ҳам Тухель қурмоқчи бўлган ўйин белгилари бор. Инзаги Антонио Конте кетганидан сўнг яхши ишлади, аммо "Интер" кейинги қадамни ташлаши ва янги даражага чиқиши керак.


"Ливерпуль"


Юрген Клоппнинг янги шартномаси "Ливерпуль"ни Тухель учун эҳтимоли паст бўлган вариант қилади. Аммо, бу китоб ҳикояси бўлар эди. Сабаби, Тухель Дортмундда Клоппнинг ўрнини эгаллаганида барчасини яхши амалга оширди ва замонавий юқори сифатли ўйин кўрсатадиган жамоа туза олди. "Ливерпуль"нинг ҳозирги таркибини кадрлар ўзгаришисиз Тухелнинг ёндашувига осонгина мослаштириш мумкин. Бу ерда ҳам Тухель "Челси"да ишонган ўйинларга ўхшаш номлар бор.


Буларнинг барчаси беҳуда гаплар, сабаби ҳозир "Ливерпуль" ва Клоппдан кўра кучлироқ боғланган клуб ва мураббийни топиш қийин. Юрген "Энфилд"ни яқин орада тарк этиши учун ақлбовар қилмас нимадир содир бўлиши керак. Шундай экан, Тухелнинг "Ливерпуль"да пайдо бўлиши ғоя даражасида қолмоқда. Аммо, бу бир кун келиб содир бўлиши мумкин.


"Манчестер Сити"


Бир-бирига қаттиқ боғланган мураббий ва клублар ҳақида гапираётган эканмиз, "Манчестер Сити" ва Хосеп Гвардиолани эслатиб ўтмасдан иложимиз йўқ. Тўғри, бу ерда барчаси Клопп "Ливерпуль"даги вазиятидек қувончли эмас. Бу натижалар сабаб эмас, балки характерлар ва мураббийларнинг ўзига хослиги, "Сити" раҳбарлари — "Ливерпуль" бошлиқларидан талаблар бўйича умуман фарқли. Ҳа, Гвардиоланинг ўзи ҳам топ лойиҳа учун топ-клубдан кетишни яхши кўради.


Унинг "Манчестер Сити"дан "безиш" эҳтимоли ошиб бормоқда. Агар испан тўсатдан чарчаганини айтса ва кетса, Тухель билан вариант жуда ажойиб бўларди. Биз бу эртага бўлади деб айтмаяпмиз. Томас ҳаттоки ресурсларга эга ажойиб лойиҳага эга бўлиш учун бир йилга пауза ҳам олиши мумкин.



"Тоттенхэм"


Жозе Моуринью, Антонио Конте... "Шпорлар" сўнгги пайтларда "Челси" собиқ мураббийларини ишга ёллашга ўрганишмоқда. Ҳозирда Контенинг "Тоттенхэм"даги ишлари яхши. Аммо, бу Антонио-ку! У билан барчаси бир лаҳзада "портлаши" мумкин. Конте ҳатто февраль ойида "Бёрнли"дан учралган аламли мағлубиятдан сўнг кетиш билан ҳам таҳдид қилди.


Тухель учун "Тоттенхэм" варианти қизиқарли бўлиши мумкин. Бу Лондонда қолиш имконияти, ўзи кўниккан чемпионат ва "Челси" боссларига қанчалик хато қилишганини кўрсатиш имконияти.


"Бавария"


"Бавария" учун Бундеслигада ғалаба қозониш оддий нарса. Чемпионлар Лигасидаги иштирок — мураббий ишини баҳолашнинг асосий мезони. "Бавария" ўтган мавсум чорак финалда "Вильярреал"дан мағлубиятга учради — ачинарли натижа. Агар бу мавсумда ҳам "қоқилишлар" бошланса, Юлиан Нагельсманнга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин.


Тухель эса Германияга қайтиш имкониятига эга бўлади. "Бавария" жозибадор таклиф беришни жуда яхши уддалайди. Улар Томас қулай шароитларда, катта ресурслар билан янги жамоа қуриш имкониятини беради.


Албатта, ҳозирда ушбу вариантларнинг катта қисми ҳақиқатга яқин эмасдек кўринади. Шуни ҳисобга олиш керакки, Тухель ҳали шошмаслиги мумкин. Доим бу рўйхатга пули бор "Вест Хэм" ёки "Ньюкасл"га ўхшаган клубларнинг қўшилиб қолиш эҳтимоли бор. Аммо, Тухелнинг ПСЖ ва "Челси"дан сўнг катта пул учун ўртамиёна клубларга бориш эҳтимоли паст.





Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика