Latest news

22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  57 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  6 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  175 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  10 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Аллегри ўрни ҳозирча хавфсиз, аммо "Ювентус" Зидан ва Конте ҳақида ўйламоқда News

Аллегри ўрни ҳозирча хавфсиз, аммо "Ювентус" Зидан ва Конте ҳақида ўйламоқда

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳозирча ўрнида қолади.

Турин клуби раҳбарияти А Сериядаги решқадами "Наполи"га йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгани учун жамоа устозидан ранжиганга ўхшайди. "Бьянконери" Диего Армандо Марадона номидаги ўйингоҳда сўнгги ўттиз йилликдаги энг ёмон мағлубиятлардан бирини қабул қилиб олди. Бу эса ўша ўйин мезбонларига ушбу мавсумда ким чемпион бўлиши ҳақида хабар йўллаш имконини берди. Неаполь клуби айни пайтда "Юве"дан 10 очко кўпроқ жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида ҳукмронлигини давом эттирмоқда. Улар 30 йилдан ортиқ вақтдан кейин илк бор Скудетто томон ҳаммадан тез одимламоқда.

Клуб раҳбарлари йирик мағлубиятда Аллегрини бош айбдор деб билса-да, унинг кетма-кет 8 та ўйинда шогирдларини ғалаба томон етаклаганини қадрлайди ва чемпионатнинг бу босқичида уни ишдан бўшатиш ҳақида ўйламаяпти.

Айни паллада клубнинг келажакдаги режалари муҳокама қилинмоқда ва Аллегрининг 2025 йилгача йиллик 7,5 млн евро ишлаб топишини белгиловчи битими уни ҳимоя қиладиган нарса бўлиб турибди.

Шунга қарамай, "Ювентус" ҳали ҳам Зинедин Зидан ва Антонио Контедан бирини ёзда тайинлаш ғоясини жиддий ўйлаб кўрмоқда. Бироқ асосий муаммо бу ғоя билан боғлиқ харажатлардир. Аллегрини ишдан бўшатиш ва иккита элита мураббийлардан бирини олиб келиш 60-90 млн еврога тушади. Бу ҳозирда молиявий масалалар бўйича тергов қилинаётган клуб учун катта маблағ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика