Latest news

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

Аллегри: “Гуруҳдаги 1-ўрин учун АПЛ етакчиси ва ЕЧЛ ғолибига қарши курашамиз” News

Аллегри: “Гуруҳдаги 1-ўрин учун АПЛ етакчиси ва ЕЧЛ ғолибига қарши курашамиз”

“Ювентус” устози Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида бугун тунда бўлиб ўтадиган “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

“АПЛ пешқадами ва Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби билан гуруҳда етакчилик учун баҳс олиб борамиз.

Албатта, Лукакусиз уларнинг ўйини бошқача бўлади. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ҳаракат қилиб, улар орқали ўйинни қуриш учун камроқ футболчилар бўлади. Лукакусиз улар бошқача ҳимояланади ва ўзгача темпда ўйнашади.

Бизда эса тўрт ҳимоячи бор, шу билан бирга Алекс Сандро ҳам. Ярим ҳимояда эса Бернардескидан ташқари ҳамма соппа-соғ.

Дибала қанча вақт ўйнай олишини билмайман, аммо у жамоавий машғулотларда қатнашди ва майдонга туша олади. Кин ёки Мората асосийда бўлади, балки ҳар бири 45 дақиқадан ўйнар.

Вазиятлардан унумли фойдаланишни оширишимиз керак. Яхши имкониятларни яратимиз, аммо охирги оширишлар кўпинча ёмон бўлмоқда. Тезкор гол уришга шошилмасдан хотиржамроқ ўйнашимиз лозим.

Роналду – бу ўтмиш. У ҳар бир жамоасида марказий звено эди, аммо бизда гол уроладиган бошқа ўйинчилар бор, ҳали ўз потенциалимизни тўлиқ намойиш этмадик”, дейди италиялик мутахассис.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика